Ўзбекистон тўққиз ойда қаерлардан ва нечта электромобил сотиб олган?

  •   DiMaX
  •  839
  •  27.10.2020 17:33

Ўзбекистон тўққиз ойда қаерлардан ва нечта электромобил сотиб олган?

Мамлакатимизда сентябрь ойида хориждан 9 та электромобил сотиб олинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотида эълон қилинди, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Tesla «дамини олсин!» – Mercedes-Benz рекордчи электромобилни эълон қилди

2020 йилнинг 9 ойи давомда эса Ўзбекистонга хориждан жами 82 та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил Хитойдан – 52 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 17 та электромобил импорт қилинган.

Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 миллион АҚШ доллари сарфланган.

ЎҚИНГ: Lucid Air электромобили Tesla’нинг барча рекордларини бир пул қилди! («жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!