Павел Дуров: «Telegram пул ишлашни бошлайди, лекин хизматлари бепул бўлиб қолади!»

  •   DiMaX
  •  1265
  •  24.12.2020 12:03

Павел Дуров: «Telegram пул ишлашни бошлайди, лекин хизматлари бепул бўлиб қолади!»

Telegram мессенжери куни кеча 7.3 талқинида тақдим этилган эди. Шунингдек, Павел Дуров мессенжерни ривожлантириш ҳақида расмий пост чиқарди; унинг Telegram Uzbekistan томонидан ўзбекчага ўгирилган талқини билан қуйида танишамиз.

ЎҚИНГ: Президент халққа ўз Telegram ва WhatsApp рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг!»

Telegram 500 миллион фаол фойдаланувчи белгисига яқинлашганда, кўпчиликда савол туғдирмоқда: бу ўсишни ким тўлайди? Ахир, фойдаланувчилар қанча кўп бўлса, серверлар ва трафик учун харажатлар ҳам кўпроқ бўлаверади. Бизнинг миқёсдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш йилига юз миллионлаб доллар туради.

Telegram’нинг тарихининг аксарият қисмида Telegram тўловларини мен шахсий маблағларим ҳисобидан тўлаганман. Аммо ҳозирги ўсиш суръатларида Telegram миллиардлаб фаол фойдаланувчиларга ва тегишли харажатларга эришиш йўлида.

Технологик компания бундай ҳажмга етганида, унинг олдида фақат иккита йўл мавжуд бўлади: харажатларни қоплаш учун пул ишлашни бошлаш ёки бозорнинг каттароқ ўйинчига сотилиш.

Шунинг учун савол туғилиши табиий — биз нима қиламиз? Режаларимизга бир нечта бандларда ойдинлик киритаман.

  1. Биз WhatsApp асосчилари каби компанияни сотмоқчи эмасмиз.

Telegram фойдаланувчиларга ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган ва юқори сифатли хизмат кўрсатадиган мустақил лойиҳа сифатида дунёга керак. Telegram буёғига ҳам мукаммаллик ва бенуқсонликка интиладиган технологик компанияси намунаси бўлиб хизмат қилиши керак. Буни эса, ўтмишдошларимизнинг қайғули мисоллари кўрсатаётганидек, катта корпорация таркибида амалга ошириб бўлмайди.

  1. Telegram ҳали узоқ вақт яшайди.

Биз 8 йилдан кўпроқ вақт олдин Telegram’ни дастлаб ўз шахсий фойдаланишимиз учун маҳсулот сифатида ишлаб чиқишни бошладик. Ўшандан бери биз узоқ йўлни босиб ўтдик. Telegram алоқанинг бир қатор жиҳатларида — шифрлашда, функсионалликда, соддалигида, дизайнида, тезлигида мумкин бўлган чегараларни кенгайтирди. Аммо бу фақат бошланиш. Биз дунёга яна кўп нарсаларни олиб келишимиз мумкин ва керак.

  1. 1 ва 2-бандларни бажариш учун Telegram кейинги йилдан пул ишлашни бошлайди.

Бунда биз ўтмишда берган қадриятларимиз ва кафолатларимизга содиқ қоламиз. Етиб олинган кўлам туфайли биз Telegram’дан хираликсиз пул ишлашимиз мумкин — аксарият фойдаланувчилар жиддий ўзгаришларни сезмайдилар ҳам.

  1. Ҳозирги барча Telegram хизматлари бепул бўлиб қолади.

Уларга қўшимча равишда биз бизнес-жамоалар ва ривожланган эҳтиёжларга эга фойдаланувчилар учун қўшимча функсияларни таклиф этамиз. Ушбу янги функсияларнинг баъзилари биздан катта ресурсларни талаб қилади ва натижада пуллик бўлади. Оддий фойдаланувчилар доимо Telegramдан бепул фойдаланадилар.

  1. Telegram’да хабар алмашиш барча хизматлари рекламасиз қолади.

Шахсий ва гуруҳ чатларда реклама кўрсатилиши ножоиз деб ҳисоблаймиз. Одамлар ўртасидаги алоқа рекламага чалғимаслиги керак.

  1. Telegram’да хабар алмашиш билан бир қаторда ижтимоий тармоқ таркибий қисми ҳам мавжуд.

«Бирдан кўпга» эшиттириш тамойили асосида қурилган Telegram оммавий каналлари миллионлаб обуначиларни қамрай олади ва анъанавий хабар алмашиш билан умумий жиҳатлари деярли йўқ. Кўп мамлакатларда канал эгалари ўз обуначиларига, баъзида учинчи томон реклама платформалари орқали реклама кўрсатиб пул ишлашади. Улар жойлаштирадиган реклама одатдаги хабарларга ўхшайди ва кўпинча хиралик ҳусусиятга эга бўлади. Шу муносабат билан биз фойдаланувчиларга қулайлик ва махфийликни таъминлайдиган ҳамда бизга серверлар ва трафик харажатларини қоплашга имкон берадиган каналлар учун ўз реклама платформамизни таклиф қиламиз.

  1. Telegram орқали пул ишлаш нафақат бизга, балки бутун жамоатчиликка фойда келтириши керак.

Масалан, оммабоп оммавий каналлар реклама платформаси орқали монетизация қилинадиган бўлса, ушбу канал эгалари қамровга қараб бепул трафикни олишади. Ёки, агар ҳозирги бепул стикерлардан ташқари, яхшиланган хусусиятларга эга пуллик стикерлар мавжуд бўлса, ушбу стикерлар рассомлари даромаднинг бир қисмини ҳам олишади. Биз Telegram’даги контенти яратувчилари ва тадбиркорлар барча фойдаланувчиларимизни яхшиланган хизмат кўрсатиш орқали бойитиб, ривожланиб боришини истаймиз.

Telegram йўлини мана шундай кўрамиз.

Бу бизга кўплаб янги хусусиятларни жорий этиш ва келгуси ўн йилликларда миллиардлаб янги фойдаланувчиларни кутиб олиш имкониятини беради. Ушбу ёндашув мустақил бўлиб қолиб, қадриятларимизни сақлаб қолишимизга ва дунёга янги турдаги технологик компания намунасини тақдим этишга имкон беради.

Павел Дуров, 2020 йил 23 декабрь.

ЎҚИНГ: «Telegram маликаси» билан танишамиз! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.