PlayStation 5 ҳақидаги Sony хабари миллионлаб геймерларнинг ҳафсаласини пир қилди!

  •   DiMaX
  •  1998
  •  27.04.2019 09:10

PlayStation 5 ҳақидаги Sony хабари миллионлаб геймерларнинг ҳафсаласини пир қилди!

Sony компанияси ўзининг бешинчи авлод ўйин консоли – PlayStation 5 моделини ва унинг учун ўйинларни ҳам тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Қизиғи – ушбу ўйин приставкаси нархининг тенг ярми AMD Ryzen 3600G процессорининг ўзигагина тегишли!

ЎҚИНГ: Sony PlayStation 5: нархи ва хусусиятлари, тақдимот ва сотувга чиқиш вақти

Энди эса Sony компанияси мазкур консолни яқин ўн икки ой ичида чиқармаслигини маълум қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри журналисти Takashi Mochizuki ўзининг Твиттер-аккаунти орқали хабар берган:

Демак, янгиликка ишқибоз геймерлар бу борада ҳали сабр қилиб туришларига тўғри келади. Эслатиб ўтамиз, Sony компаниясининг PlayStation 4 500GB русумли ўйин консолини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 385 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Шунингдек, смартфонларда ўйнаш учун Ipega Batman Wireless геймпадини атиги 249 000 сўмга харид қилиш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Энг оммабоп ўйин приставкалари – PlayStation 4 атиги 6-ўринда!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!