Sony PlayStation 5: нархи ва хусусиятлари, тақдимот ва сотувга чиқиш вақти

  •   DiMaX
  •  12491
  •  24.04.2019 14:57

Sony PlayStation 5: нархи ва хусусиятлари, тақдимот ва сотувга чиқиш вақти

Ҳозирда ўйин консоллари орасида Sony PlayStation моделлари анча оммалашган. Ҳозирда унинг тўртинчи авлод вакиллари чиққан бўлса-да, дунё бўйича энг кўп сотилаётгани бошқасидир.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Энг оммабоп ўйин приставкалари – PlayStation 4 атиги 6-ўринда!

Sony ҳозирда PlayStation 5 моделини ҳамда унинг учун иккита ўйинни тайёрлаётгани ҳақида аввалроқ хабар берганмиз. Wired нашри эса мазкур девайс ҳақида янги маълумотларни эълон қилди.

Манбага кўра, ушбу консолда ҳали расман тақдим этилмаган AMD Ryzen 3600G процессори қўлланади. Айрим хабарларга қараганда, ушбу чип жорий йилнинг январь ойида, CES 2019 кўргазмаси доирасидаги қайсидир ёпиқ тадбирда кўрсатилган.

Wired нашрининг ёзишича, PlayStation 5 приставкасини 399 долларга баҳолайди. Ушбу нархнинг ярми эса AMD Ryzen 3600G процессорининг ўзигагина тегишли – унинг қиймати 180 дан то 220 долларгача боради!

ЎҚИНГ: Яшнободлик «шоввоз»га ўйингоҳдан ўмарилган PlayStation буюрмади

Sony’нинг ўзи аввалроқ «кейинги авлод консоли» ҳақида айрим тафсилотларни кўзлаб берган. Унга кўра, приставканинг аппарат платформаси асосини 7 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланган, Zen 2 архитектурали AMD Ryzen процессори ташкил этади. PlayStation 5 моделининг график процессори эса Radeon Navi туркумига мансуб бўлиб, нурларни трассировка қила олади. Шунингдек, ундаги яхшиланган SSD-хотира ҳар қандай компьютер хотира қурилмасидан кўра юқори даражада ўтказиш қобилиятига эга ва ўйинларнинг юкланишини тезлаштиришга ёрдам беради.

PlayStation 5 консолини жамоатчиликка жорий йилнинг ўрталарида қисқача кўрсатишади, аммо унинг тўлақонли тақдимоти декабрда бўлиб ўтадиган PlayStation Experience тадбирига мўлжалланган. Бозорга эса бу приставкани 2020 йилнинг апрели ёки ҳатто ноябридагина тақдим этишлари мумкин.

Sony компаниясининг PlayStation 4 500GB русумли ўйин консолини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 385 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Шунингдек, смартфонларда ўйнаш учун Ipega Batman Wireless геймпадини атиги 249 000 сўмга харид қилиш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: Хитой қонли ва ғоявий жиҳатдан нотўғри ўйинларни тақиқлаяпти

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!