PlayStation 5 тақдимотининг аниқ куни ҳам маълум – энди кўп кутмаймиз!

  •   DiMaX
  •  716
  •  01.05.2020 14:25

PlayStation 5 тақдимотининг аниқ куни ҳам маълум – энди кўп кутмаймиз!

Sony компанияси PlayStation 5 консолини эълон қилганидан буён унинг кўриниши ва хусусиятлари ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Сайтимизда приставканинг рендер видеоси, шунингдек, консолнинг ва геймпаднинг илк «жонли» расмлари, деярли барча хусусиятлари ҳам эълон қилинган. Яна...

ЎҚИНГ: Sony ниҳоят PlayStation 5 учун DualSense геймпадини тақдим этди

PlayStation 5 ҳали ҳам расман тақдим этилгани йўқ, аммо Games Beat порталига кўра, геймерлар учун ҳаяжонли онлар яқин қолган. Мазкур нашр журналисти Жеффри Грабб ёзишича, японлар навбатдаги ўйин приставкасини шу йилнинг 4 июнь куни намойиш қилишади.

Ушбу маълумот Niko Partners компанияси катта таҳлилчиси Даниэль Аҳмад прогнозига ҳам мос келади. У мазкур консолнинг июнь ойи ярмига етмасдан тақдим этилишини айтган эди.

Айтиш керакки, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли Sony бу борадаги режаларини ўзгартириши ҳам мумкин. Ҳозирча эса PlayStation 4 приставкалари учун машҳур Hitman ўйинининг биринчи мавсумини бепул ва бутунлай олиб қўйиш мумкин.

ЎҚИНГ: Epic Games иккита – хоррор ва экшен ўйинни 7 майгача текин тарқатяпти (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.