Pocophone F2 бугуноқ чиқиши мумкин: Snapdragon 855 чипли энг арзон флагман! (+суратлар)

  •   DiMaX
  •  1697
  •  25.12.2018 10:52

Pocophone F2 бугуноқ чиқиши мумкин: Snapdragon 855 чипли энг арзон флагман! (+суратлар)

Xiaomi компаниясининг янги бренд остидаги Pocophone F1 смартфони энг илғор Snapdragon 845 процессорли энг арзон флагмандир. Бу модел Geekbench’да OnePlus 6, Mi 8 ва Galaxy S9+’ларни ортда қолдирган!

ЎҚИНГ: Pocophone F1 харидорлари учун Xiaomi’дан хушхабар бор!

«Хитойча Apple» бугун – 25 декабрдаёқ янги Pocophone смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Бу хусусда Xiaomi India бош директори C. Manmohan ҳамда POCO India расмий твиттерида хабар қилишган.

Твиттерда #NewPOCO ҳэштеги билан эълон қилинган янги қурилма Xiaomi Pocophone F2 бўлиши кутилмоқда. Аммо иккинчи авлод эмас, балки оригинал Xiaomi Pocophone F1’нинг бошқача конфигурацияли версияси тақдим этилиши ҳам мумкин. Яъни, орқа қопқоғи Kevlar Back бўлган, тезкор хотираси 6, доимий хотираси 64/128 гигабайтлик Pocophone F1 намойиш қилиниши эҳтимоли мавжуд. Аввал худди шундай – Xiaomi Pocophone F1 Armored Edition тақдим этилган бўлиб, у 8/256 ГБ хотирали эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг арзон флагманини «ўқ ўтказмас» корпусда сотувга чиқарди (+видео)

Шу билан бирга, интернетда аллақачон Xiaomi Pocophone F2 моделининг тахминий хусусиятлари ҳам акс эттирилган рендер суратлари тарқалмоқда. Уларга кўра, мазкур модел яқинда тақдим қилинган энг илғор Android-процессор – Snapdragon 855 базасидаги энг арзон смартфон бўлади.

Pocophone F2 смартфонида бармоқ изи сканери бевосита дисплейнинг ўзига интеграция қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, у Xiaomi’нинг «тешик» экранли илк модели бўлиши ҳам мумкин.

Мазкур смартфоннинг арзон флагман бўлиши айтилаётган эса-да, нархи ҳозирча аниқ эмас. «Хитойча Apple» аллақачон жаҳон бозорида сотаётган турли смартфонларини эса 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Xiaomi смартфонлари арзонлашди (2018 йил 12 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!