Xiaomi энг арзон флагманини «ўқ ўтказмас» корпусда сотувга чиқарди (+видео)

  •   DiMaX
  •  2095
  •  08.09.2018 12:39

Xiaomi энг арзон флагманини «ўқ ўтказмас» корпусда сотувга чиқарди (+видео)

Qualcomm компаниясининг флагман процессори – Snapdragon 845 ўрнатилган энг арзон смартфон Pocophone F1 эканидан хабарингиз бор. Xiaomi компанияси ушбу девайсини ўтган ойнинг охирида савдога қўйган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Pocophone F1 флагмани Россияда чегирма билан сотила бошлади (+видео)

 Энди эса «хитойча Apple» ушбу флагманининг янгича модификациясини ҳам сотувга чиқарди. Унинг оддий Pocophone F1’дан фарқи – корпусининг пара-арамид толасидан ишланганлигидир. Ушбу мустаҳкам материал одатда ўқ ўтказмас жилетларда қўлланади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да акция: Xiaomi смартфони харидида оригинал Mi қулоқчини совға! Нархлар билан танишинг (2018 йил 7 сентябрь)

Pocophone F1 модели қийматига кўра ўрта нархли смартфонлар тоифасига кирса-да, энг юқори техник хусусиятларга эга. Жумладан, унга  Qualcomm Snapdragon 845 чипи, 6,18 дюймлик диагоналга ва 2246×1080 пикселлик тасвир аниқлигига эга экран ўрнатилган.

«Зирҳли» модификациядаги Pocophone F1 бўлса 8 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик доимий хотирага эга. Уни фақат компаниянинг расмий mi.com сайти орқали 419 доллар эвазига буюртма билан олиш мумкин.

Xiaomi’нинг бошқа кўплаб русумлардаги смартфонлари қатори, Pocophone F1 модели Ўзбекистон бозорларига ҳам кириб келган. Terashop.uz дўконимизда эса уни бир йиллик расмий кафолати билан онлайн харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Xiaomi Pocophone F1 етиб келди, Terashop.uz’дан харид қилинг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.