PUBG Mobile ўйинига Metro Exodus услубидаги янги харита ва режим қўшиляпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  698
  •  12.11.2020 11:47

PUBG Mobile ўйинига Metro Exodus услубидаги янги харита ва режим қўшиляпти! (+видео)

Геймерлар орасида PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг мобил қурилмаларга мўлжалланган – PUBG Mobile талқини ўта машҳур. Ишлаб чиқувчилар унга яқин орада яна бир оммабоп ўйин – Metro Exodus услубидаги олишувни қўшишяпти.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile чеклангач, бошқа мобил ўйинларнинг омади чопди

Ўйинсозлар PUBG Mobile’га янги – «Эрангель» харитасини қўшишди – унинг ўзи ҳам, бу ерда кечадиган матч режими ҳам Metro Exodus услубида ишлаб чиқилган.

Metro Royale номли ушбу матчда жанг қоидалари ҳам оддий олишувлардаги каби, лекин сал ўзгартирилган бўляпти. Хусусан, унда ўша «Метро» ўйинлари ва китобларидаги махлуқлар мавжуд – улар исталган вақтда геймерларга ташланиб қолиши мумкин.

Янги матч ўзига хосликларидан бири – рельслар узра ҳаракатланиш имкони ҳамда ҳимоягоҳ қўшилганлигидир. Геймерлар танаффус пайтида бу бошпанада тин олиб, «Метро» туркуми китобларидан олинган NPC (ўйиндан ташқари персонаж) билан суҳбат қуришлари мумкин бўлади.

Metro Royale режими PUBG Mobile ўйинига 16-мавсумдан бошлаб қўшилади.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.