PUBG Mobile, TikTok, Instagram, YouTube ва Telegram учун оператор алоҳида трафик беряпти

  •   DiMaX
  •  1876
  •  12.08.2021 11:02

PUBG Mobile, TikTok, Instagram, YouTube ва Telegram учун оператор алоҳида трафик беряпти

Ucell уяли алоқа оператори бешта мобил хизматдан бир ой бепул фойдаланиб, 3 дона Samsung планшетидан бирини ютиб олиш имконини таклиф этаётганидан хабарингиз бор. Куни кеча бу компания «Trafik+» хизмати доирасида янги опциялар ишга тушганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Метродаги интернет-тўпламлар энди чексиз бўлди!

«Trafik+» – бу турли йўналишлар: ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, YouTube, Zoom, Google Play Market ёки TikTok учун интернет-трафикдир.

Ушбу хизмат доирасида иккита янги опция ишга туширилган – «YouTube, Telegram, PUBG Mobile» ҳамда «TikTok, Instagram, YouTube, Telegram, PUBG Mobile» опциялари. Уларнинг тақдим этилиш шартлари қуйидагича:

«Trafik+» хизматини фаоллаштириш учун *777# USSD-буйруғини териш керак. Ушбу хизматнинг бошқа опциялари ҳамда тақдим этилиш шартлари билан эса мана бу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: Beeline ва Ucell'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тарифларини битта жойда таққослаймиз!