ҚИЗИҚ: аллақачон Mate 20 Pro’да ишкал чиқди, лекин бунга Huawei эмас, балки LG айбдор!

  •   DiMaX
  •  1212
  •  03.11.2018 17:24

ҚИЗИҚ: аллақачон Mate 20 Pro’да ишкал чиқди, лекин бунга Huawei эмас, балки LG айбдор!

Huawei компанияси яқинда ўзининг Mate 20, Mate 20 Pro ва Mate 20X флагманларини тақдим этганди. Булардан “Pro” версияси савдоси бошланганидан бир неча кун ўтиб, фойдаланувчилардан шикоятлар келиб туша бошлади.

ЎҚИНГ: Huawei энг янги - Mate 20 ва Mate 20 Pro смартфонлари тақдимотини ўтказди

Хабарларга қараганда, айрим Mate 20 Pro экранларининг чеккаларида яшил (баъзан – сариқ) рангли доғлар пайдо бўла бошлаган. Айниқса, дисплейдаги тўқранг фонда ва кам ёритилган шароитларда янада яққолроқ кўзга ташланади.

Бунинг устига, айни шу муаммодан нолиб мурожаат этувчиларнинг сони ҳам кун сайин ошиб бораётир. Huawei эса уларга компаниянинг сервис марказларига мурожаат этишни тавсия қилмоқда.

ЎҚИНГ: Хизмат кўрсатиш марказларида сизни қандай қилиб лақиллатишади?

Таъкидлаш керакки, расмий форумларидан бирида Huawei вакили бундай деган:

«Mate 20 Pro моделида саноатдаги энг яхши қайишқоқ OLED экран қўлланади, унинг букилган четлари визуал маконни кенгайтириш ва қамраб олиш қулайлигини ошириш учун махсус ишлаб чиқилган. Бу турли бурчак остида қарашда рангларнинг салгина ўзгаришига олиб келиши мумкин. Кам ёритилган шароитларда ва экран фони сифатида тўқранг тасвир қўлланганида бу фарқ кучлироқ намоён бўлиши мумкин».

Тўғри, компания вакили бунинг норасмий изоҳ эканини ҳам қистириб ўтган.

Кейинчалик аниқланишича, бу ерда гап экраннинг ишлаб чиқарувчисида экан. Huawei Mate 20 Pro учун дисплейларни иккита компания – LG Display ҳамда BOE етказиб бермоқда. Юқорида таъкидланган муаммо эса фақатгина LG Display экрани ўрнатилган флагманларда учрамоқда.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг Xiaomi Mi Mix 3’га жавоби – 6 камерали Honor Magic 2 слайдери чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.