Qualcomm иккинчи авлод 5G-модеми – сониясига 7 гигабит маълумот алмашувчи Snapdragon X55’ни тақдим этди!

  •   DiMaX
  •  542
  •  20.02.2019 10:38

Qualcomm иккинчи авлод 5G-модеми – сониясига 7 гигабит маълумот алмашувчи Snapdragon X55’ни тақдим этди!

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларида ишловчи смартфонларга мўлжалланган илк модем Snapdragon X50 эди. Qualcomm энди унинг иккинчи авлоди – Snapdragon X55 модемини расман намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Huawei рекорд даражада тезкор 5G-модем ҳамда 5G-роутер намойиш этди

Ҳали 5G-смартфонлар оммалашмай туриб тақдим этилган иккинчи авлод модемининг асосий ўзига хослиги – сониясига 7 гигабит тезликда маълумот алмаша олишидир. Snapdragon X50 модемида эса бу кўрсаткич бирмунча паст – 5 Гбит/сониягача.

Snapdragon X55 – мультирежимли модем, яъни у 5G’дан тортиб 2G’гача бўлган барча уяли алоқа тармоқларида ишлай олади.

ЎҚИНГ: Ҳали 5G тармоғи жорий этилмай туриб, LG аллақачон 6G-интернет устида ишламоқда!

Бундан ташқари, Snapdragon X50 фақат смартфонлар ва Wi-Fi уланиш нуқталарига мўлжалланган бўлса, иккинчи авлод модемининг қўлланиш кўлами анча кенг. Уни флагман смартфонлар ва Wi-Fi уланиш нуқталаридан ташқари, оддий компьютерлар, ноутбуклар, планшетлар, тўлдирилган реаллик қурилмалари ва автомобил тизимларида ҳам ишлатиш мумкин.

Qualcomm яқин орада ўз ҳамкорларига Snapdragon X55 модемларини жўната бошлайди. Уммо у билан қуролланган флагманлар ҳали йилнинг охирларига борибгина тақдим этилиши мумкин.

ЎҚИНГ: 4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!