Qualcomm: «Мана шу смартфонлар Snapdragon 865 чипига аниқ эга бўлади!»

  •   DiMaX
  •  936
  •  26.02.2020 14:09

Qualcomm: «Мана шу смартфонлар Snapdragon 865 чипига аниқ эга бўлади!»

Ўтган йилнинг охирида Qualcomm компанияси ўзининг энг илғор Snapdragon 865 процессорини тақдим этганди. Энди эса у мазкур чипсет базасида ишлаб чиқарилиши аниқ бўлган смартфонлар рўйхатини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Samsung охири рақибига тан бериб, бу бизнесдан чиқиб кетяпти!

Qualcomm’нинг флагман процессорини танлаган компаниялар – Asus, Black Shark, Fujitsu Connected Technologies Limited, iQOO, Lenovo, Nubia, Oppo, Realme, Redmi, Samsung Electronics, Sharp, Sony, Vivo, Xiaomi ҳамда ZTE бўлади.

Биринчилар қаторида Snapdragon 865 билан тақдим этиладиган (шунингдек, аллақачон намойиш қилинган) смартфонлар рўйхати эса қуйидагича:

  1. Black Shark 3
  2. FCNT arrows 5G
  3. iQOO 3
  4. Legion Gaming Phone
  5. Nubia Red Magic 5G
  6. OPPO Find X2
  7. realme X50 Pro
  8. Redmi K30 Pro
  9. ROG Phone 3
  10. Samsung Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra
  11. Sharp AQUOS R5G
  12. Sony Xperia 1 II
  13. vivo APEX 2020 Concept Phone
  14. Xiaomi Mi 10 ва Mi 10 Pro
  15. ZenFone 7
  16. ZTE Axon 10s Pro

Қизиғи – мазкур рўйхатга OnePlus 8, Motorola Edge+ ҳамда LG V60 ThinQ флагманлари киритилмаган – эҳтимол, улар сал кейинроқ, иккинчи тўлқинда чиқадиган моделлардан бўлса керак.

Умуман олганда, Snapdragon 865 асосида етмишдан ортиқ, умуман Snapdragon 800-серияли процессорлар базасида эса 1750 дан ошиқ модел тақдим этилиши ҳам айтилган.

ЎҚИНГ: ЖИДДИЙ ЖАНГ: Snapdragon 865 vs Apple A13 Bionic! (+«жонли» видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!