РАСМАН: Xiaomi 27 сентябрда бирданига бешта «ақлли» девайс тақдим этади!

  •   DiMaX
  •  1071
  •  18.09.2018 16:06

РАСМАН: Xiaomi 27 сентябрда бирданига бешта «ақлли» девайс тақдим этади!

Xiaomi компанияси бешта янги «ақлли» қурилма устида ишлаётганини маълум қилди. Аниқроғи, янги ишланмалар кўп, аммо «хитойча Apple» улардан бештасини 27 сентябрда расман намойиш этмоқчи.

ЎҚИНГ: iPhone Xs тақдимотидан кейиноқ Xiaomi унинг нақ уч баравар арзон клонини намойиш этди!

Компания эълон қилган анимацияли суратда янги маҳсулотларга ишора қилувчи бешта бир хил белгича такрорланади.

«Юракча»ли белгичага қараганда, гап юрак уриш частотасини ҳисобловчи фитнес-браслет ёки «ақлли» соат ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. Ҳаво оқимини кўрсатувчи белгича – ҳаво тозалагич, «кўз» белгичаси – камера, GPS белгичаси – трекер маъносини англатишини тахмин қилса бўлади. Аммо «попкорн пакети» сал тушунарсиз, балки кино ва томошага алоқадор бирор гаджетдир...

Дарвоқе, Xiaomi’нинг ушбу намойиш тадбири дастлаб Ҳиндистонда ўтказилиши қайд этилган. Эҳтимол, аввал Хитойда чиққан маҳсулотларнинг Ҳиндистондаги расмий тақдимоти бўлар. Ўзбекистонда эса уларнинг аксариятини Terashop.uz интернет-магазинидан онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Xiaomi Pocophone F1 етиб келди, Terashop.uz’дан харид қилинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!