Расмий намойишдан олдин Galaxy Buds Pro сотувга чиқди – кутилганидан қиммат!

  •   DiMaX
  •  281
  •  12.01.2021 11:42

Расмий намойишдан олдин Galaxy Buds Pro сотувга чиқди – кутилганидан қиммат!

Samsung Electronics компанияси 14 январь куни ўтказадиган Galaxy Unpacked 2021 тадбирининг бош қаҳрамонлари Galaxy S21, Galaxy S21 Plus ҳамда S21 Ultra флагманлари бўлиши шубҳасиз. Лекин ушбу смартфонларидан ташқари, унда Galaxy Buds Pro русумли буткул симсиз қулоқчини ҳам намойиш этилади.

ЎҚИНГ: Galaxy S21’лар билан чиқувчи флагман қулоқчин: нархи ва хусусиятлари

Лекин ҳали расмий тақдимоти ўтказилмай туриб, Канададаги ритейлер – Staples онлайн дўконида ушбу қулоқчин сотувга қўйилган. Samsung Galaxy Buds Pro у ерда уч хил – кумушранг, қора ва бинафшаранг тусларда таклиф этилади.

Galaxy Buds Pro симсиз қулоқчини учун Европа бозорида 229 евро, АҚШда эса 229 доллар миқдорида нарх белгиланиши айтилаётган эди. Бироқ Staples уни бундан қимматроқ – 264,99 доллардан баҳолаган.

Бу ҳақда номдор инсайдер Roland Quandt хабар берган, аммо орадан кўп ўтмай, интернет-дўкондаги ўша саҳифа ўчириб қўйилган. Эҳтимол, Galaxy Unpacked 2021 маросими бўлиб ўтгач – янги девайсларни Samsung ўзи расман сота бошлагач бу саҳифа яна фаоллашар.

ЎҚИНГ: Galaxy Buds Pro симсиз қулоқчини тақдимотдан аввал AirPods Pro’га мағлуб бўлди (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!