Realme X50 Pro 5G сотувда: Xiaomi Mi 10 рақиби ундан арзон ва атиги 35 дақиқада қувватга тўлади!

  •   DiMaX
  •  3555
  •  25.02.2020 10:13

Realme X50 Pro 5G сотувда: Xiaomi Mi 10 рақиби ундан арзон ва атиги 35 дақиқада қувватга тўлади!

Oppo корпорациясининг Realme бренди кеча ўзининг 5G-флагманини намойиш қилди. Realme X50 Pro 5G русумли ушбу қурилма Xiaomi Mi 10нинг асосий рақиби сифатида майдонга тушди.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да янги рекорд, лекин бу Galaxy S20 ҳам, Mi 10 ҳам эмас!

Realme X50 Pro 5G модели, кутилганидек, Snapdragon 865 процессорига эга ва бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлай олади. Унинг экрани Super AMOLED технологияси асосида тайёрланган бўлиб, тасвирнинг янгиланиш частотаси 90 герцга тенг.

Компания мазкур смартфоннинг бошланғич конфигурациядаги – 6 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирали вариантини 528 долларга баҳолади. Xiaomi Mi 10 нархи эса бундан қимматроқ – 573 доллардан бошланади, аммо бошланғич талқинда у 8 гигабайтлик “оперативка”га эга. Realme X50 Pro 5G бундан ташқари 8/128 гигабайтлик вариантда 556 доллардан, 12/256 гигабайтлик талқинда эса 626 доллардан ҳам таклиф этиляпти. Дарвоқе, унда ҳам тезкор ва доимий хотира сифатида янгича – тегишлича LPDDR5 ва UFS 3.0 тоифали чиплар қўлланган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

Realme X50 Pro 5G олд камераси қўшалоқ – 32 ва 8 мегапикселлик датчиклардан иборат.

Бош камера эса тўртталик бўлиб, 20 карра зумга эга ва асосий модули 64 МПлик сенсордир.

Кутилганидек, Realme X50 Pro 5G смартфони 65 ваттлик SuperDart Charge тезкор қувватлаш технологиясига эга. 4200 мА/соатлик аккумуляторни у атиги 35 дақиқада тўлдира олади!

ЎҚИНГ: Яширин селфи-камерали илк смартфон атиги 5 дақиқада 50% қувват олади!

Шунингдек, янги флагман Wi-Fi 6 (Wi-Fi 802.11ax) стандартини қўллаб-қувватлайди; унда маълумот узатиш тезлиги сониясига 9,6 гигабитга етиши мумкин. Wi-Fi 6 технологияси яна смартфон қувватини камроқ сарфлаши билан ҳам ажралиб туради. Realme X50 Pro 5G иккита динамикка эга эканлиги билан ёшларга маъқул келади.

Realme X50 Pro 5G камчиликлари сифатида эса камерасида оптик барқарорлаштириш тизими йўқлиги, корпуси чанг ва намдан ҳимояланмаганлиги, шунингдек, қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш йўқлигини айтиш мумкин. Компания бу смартфонини Ҳиндистонда кечаги куннинг ўзидаёқ сота бошлаган, унинг бошқа мамлакатлар бозорларига чиқарилиши ҳақида маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Видеода инфографика: Ўтаётган ўн йилликда қайси смартфонлар оммабоп бўлди?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.