Яширин селфи-камерали илк смартфон атиги 5 дақиқада 50% қувват олади!

  •   DiMaX
  •  3283
  •  24.02.2020 15:50

Яширин селфи-камерали илк смартфон атиги 5 дақиқада 50% қувват олади!

Vivo компанияси ўзининг APEX 2020 русумли инновацион смартфонини бу йилги Mobile World Congress кўргазмасида тақдим этмоқчи эди. Аммо коронавирус туфайли MWC 2020 тадбири бекор қилинди.

ЎҚИНГ: Коронавирус ва Samsung: икки ҳикоя

Энди эса Vivo иккита янги тизери орқали ушбу гаджетининг айрим хусусиятларини ошкор этди. Улардан биринчисига кўра, Vivo APEX 2020 смартфонининг экрани 120 герцлик частотада янгиланади.

Ҳозиргача тарқалган маълумотларга кўра, APEX 2020 модели 120 ваттлик қувватли Super FlashCharge тезкор зарядлаш технологиясига эга. Шунинг эвазига 4000 мА/соатлик аккумулятор атиги 5 дақиқада 50 фоизга, жами 13 дақиқада эса бутунлай тўлади.

ЎҚИНГ: Бу йил қанча 5G-смартфон ишлаб чиқарилади?

Vivo эълон қилган иккинчи постер эса APEX 2020 орқа панелини намойиш этади: унда асосий камеранинг доирасимон блогида камида иккита тасвир датчигини кўрамиз. Улардан тепадаги модул тўртбурчак шаклда эканлиги эса смартфоннинг камерасида перископ зум мавжудлигини кўрсатади:

Айтиш керакки, Vivo APEX туркумининг илк вакили 2018 йили тақдим этилиб, олд камераси юқоридан чиқувчи, сканер ва динамиги ромсиз экранга жойланган илк смартфон бўлган эди. Мазкур туркумнинг 2019 йили намойиш қилинган иккинчи авлоди – Vivo APEX 2019 (ёки Vivo APEX 2) эса Snapdragon 855 чипли, умуман тирқишсиз ва тугмачасиз илк 5G-смартфон сифатида тарихга кирган.

Vivo APEX 2020 ҳам шаршара экранли бўлишдан ташқари, бирорта портсиз корпусли экани айтилмоқда. Шунингдек, унинг ўзига хосликларидан бири – олд камеранинг бевосита дисплей остига яширилганидир.

ЎҚИНГ: CES 2020: «Яширин камера»ли илк смартфонни кутилмаган компания намойиш қилди (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!