AnTuTu’да янги рекорд, лекин бу Galaxy S20 ҳам, Mi 10 ҳам эмас!

  •   DiMaX
  •  3791
  •  23.01.2020 12:35

AnTuTu’да янги рекорд, лекин бу Galaxy S20 ҳам, Mi 10 ҳам эмас!

Snapdragon 865 процессорли биринчи смартфон Mi 10 бўлиши учун Xiaomi уни Galaxy S20 флагманлар туркумидан олдин чиқаряпти. Мазкур қурилма AnTuTu бенчмаркида кучини кўрсатишга ва DxOMark рейтингида биринчи бўлишга ҳам улгурган.

ЎҚИНГ: Galaxy S20, S20+, S20 Ultra ҳамда Galaxy Z Flip нархлари кишини лол қолдиради!

Лекин Qualcomm компаниясининг ушбу флагман чипсетига асосланган энг кучли смартфон умуман бошқа брендники бўлиши мумкин. AnTuTu бенчмаркида Snapdragon 865 процессорли бошқа бир смартфоннинг рекорд натижа қайд этган скриншотини AndroidAuthority ресурси эълон қилди.

Нақ 574 985 баллик янги рекорд Realme компаниясининг RMX2071 модел рақамли янги смартфонига тегишли. Тахминларга кўра, бозорга у Realme X50 Pro 5G номи билан тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Realme тўртталик камерали арзон смартфонини ва Xiaomi’нинг уч хил гаджети «кушанда»ларини намойиш этди

Oppo корпорацияга қарашли Realme брендининг ютуқлари таҳсинга лойиқ – у бир йилда нақ 500 фоиз ўсишга эришган. Яқинда у дунёдаги энг арзон 5G-смартфон – Realme X50 5G флагманини тақдим этган, шунингдек, биринчи бўлиб 4G-смартфонлардан воз кечишини эълон қилган.

Афтидан, хитойлик компания ушбу рекордчи – Realme X50 Pro 5G флагманини февралдаги Mobile World Congress 2020 (MWC 2020) кўргазмаси арафасида кўрсатиши мумкин. Ким билади, ҳали уни биринчилик борасида талашаётган бошқа рақибларидан ҳам олдин тақдим этиб юборишар...

Айтганча, AnTuTu’да ундан олдинги рекордчи Xiaomi Mi 10 бўлиб, барча смартфонлар орасида илк бора беш юзталик маррадан ошган ва 560 217 балл олган эди.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Samsung, Huawei, MediaTek ва Qualcomm – қай бири энг зўр?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!