Redmi 855 тақдимоти эълон қилинди ва у самарадорликда Xiaomi Mi 9’дан устун!

  •   DiMaX
  •  1309
  •  01.05.2019 11:32

Redmi 855 тақдимоти эълон қилинди ва у самарадорликда Xiaomi Mi 9’дан устун!

Qualcomm компаниясининг энг илғор Snapdragon 855 процессорига эга энг арзон флагман Redmi 855 бўлиши кутилмоқда. Биз унинг фойдаланувчи қўлидаги суратини ва ҳатто «жонли» видеосини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Redmi 855’нинг тўлиқ хусусиятлари ошкор қилинди

Куни кеча Хитойдаги оммабоп Weibo ижтимоий тармоғида Xiaomi раҳбарлари орасида бўлиб ўтган очиқ ёзишмада ушбу смартфоннинг яна бир жиҳатига ишора қилинди. Xiaomi президенти унда AnTuTu сервиси бўйича смартфонлар самарадорлик рейтингини эълон қилган – унда Mi 9 ҳамда Mi 9 Explorer Edition флагманлари энг юқори икки ўринни банд этган. Шунингдек, у мазкур постида Redmi бренди раҳбари Лю Вейбинг (Lu Weibing)ни ҳам чақирган ва мусобақага қўшилишга чорлаган. Вейбинг бунга жавобан: «Биз тайёрмиз» деган:

Шунга қараганда, Redmi 855 флагмани ишлаш самарадорлиги бўйича Mi 9 моделларидан қолишмайдиган бўлади.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ РЎЙХАТ: Android 9’гача янгиланадиган ва янгиланган Xiaomi смартфонлари

Бундан ташқари, аввалроқ Weibo фойдаланувчиларидан бири Redmi 855 моделининг орқа панелида бармоқ изи сканери бўлмаслигига умид билдирган. Унга жавобан Лю Вейбинг, экранга интеграция қилинувчи дактилоскопик датчик қиммат туришини ёзган. Redmi 855 эса энг кучли чип базасидаги энг арзон флагман бўлишга чоғланган, демак, унда нисбатан арзон – одатий бармоқ изи сенсори бўлади.

Шундай бўлса-да, Redmi 855 бир қатор янги ва илғор технологияларга бой: корпус ичидан чиқувчи олд камера, 48 МПлик модулга эга бош камера, олд панелни деярли тўлиқ эгаллаган ромсиз экран ва NFC чипи шулар жумласидандир.

ЎҚИНГ: Xiaomi камераси корпусдан чиқувчи, SD855 чипли Redmi флагманининг илк расмий видеосини тарқатди!

Ва ниҳоят энг муҳим маълумотлардан бири: ҳиндистонлик инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) ушбу смартфоннинг намойиш кунини ҳам айтган! Унинг Twitter орқали эълон қилинишича, мазкур флагман 24 май куни, Redmi Q номи билан тақдим этилади.

Кўриб турганингиздек, ҳинд инсайдери бу моделнинг айрим хусусиятларини ҳам ёзган, аммо уларнинг ҳақиқатга қанчалик тўғри келишини расмий тақдимотда билиб оламиз. Айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 585 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Mi 9 SE ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг пасайган нархлари билан танишинг! (2019 йил 29 апрель)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!