Redmi флагмани ҳатто iPhone 11 Pro Max, Galaxy S20+ ва OnePlus 8 Pro’ларни маҳв этиб, кучли ўнталикка кирди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  3821
  •  23.07.2020 11:05

Redmi флагмани ҳатто iPhone 11 Pro Max, Galaxy S20+ ва OnePlus 8 Pro’ларни маҳв этиб, кучли ўнталикка кирди! (+видео)

Xiaomi компанияси 24 март куни арзончи брендининг Redmi K30 Pro ҳамда Redmi K30 Pro Zoom Edition флагманларини намойиш қилган эди. Булардан иккинчиси «оддий» шеригидан камералари билан фарқланади.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Pro олган яхшими ёки Xiaomi Mi 10 Pro? «Жонли» видеода таққослаймиз!

DxOMark лабораторияси, ниҳоят, Redmi K30 Pro Zoom Edition моделининг ҳам камера имкониятларини синаб кўрди ва унинг натижаларидан мутахассисларнинг ўзлари ҳам ҳайратда қолишди!

Мазкур камерофон бош камерада расмга тушириш бўйича 129 балл, видео суратга олиш бўйича эса 101 балл олди. Натижада якуний 120 балл билан у DxOMark рейтингида OnePlus 8 Pro, iPhone 11 Pro Max ҳамда Samsung Galaxy S20+ каби қиммат флагманларни ортда қолдириб, кучли ўнталикка кирди!

ЎҚИНГ: 394 долларлик Redmi K30 Pro минг долларлик iPhone 11 Pro Max’ни жангга чорлади! («жонли» видео)

DxOMark экспертлари Redmi K30 Pro Zoom Edition смартфонининг тезкор ва ниқ автофокус олиши, кўчада ва зум билан суратга олишда майда тафсилотларгача етказиб бериши, рангларни яхши узатиши ҳамда видеога туширишда самарали барқарорлик намоён этишини алоҳида таъкидлашган.

Камчиликларига келсак – хона ичида ва ўта кенг бурчакли кадрлар суратга олишда детализация пастлиги, динамик диапазони чекланганлиги, тунги съёмка жуда зўр эмаслиги кабилар айтилган.

Redmi K30 Pro Zoom камера тести билан батафсил танишишни истовчилар мана бу ҳавола орқали DxOMark сайтидаги тегишли (инглизча) саҳифага ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Хитойча ва глобал MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхатлари чиқди