Samsung флагман чипли ҳамёнбоп камерофонининг улкан аккумулятори билан мақтанди

  •   DiMaX
  •  934
  •  12.02.2021 13:49

Samsung флагман чипли ҳамёнбоп камерофонининг улкан аккумулятори билан мақтанди

Жанубий кореялик техногигант куни кеча Galaxy F62 смартфонининг расмий тақдимот кунини Ҳиндистондаги Flipkart онлайн дўкони орқали эълон қилган эди. Samsung энди унинг сиғимдор аккумуляторига урғу берилган постерни чиқарди, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Samsung яна тўртта бестселлер смартфонига Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасини тарқатяпти

Маълум қилинишича, Samsung Galaxy F62 сиғими 7000 мА/соатга тенг батареяга эга бўлади. Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи бу қурилманинг тезкор қувватланиш имкониятини ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

Аввалроқ ўрта синфга кирувчи ушбу смартфон флагманлар даражасидаги бир кристалли тизим билан жиҳозлангани маълум бўлганди. Тахминларга кўра, гап Exynos 9825 мобил платформаси ҳақида кетмоқда.

Миш-мишларга кўра, Galaxy F62 FHD+ сифатни қўллаб-қувватловчи 6,7 дюймли AMOLED дисплей, шунингдек, ён томонида бармоқ изи сканерига эга бўлади. Galaxy F62’нинг тезкор хотираси 8 гигабайтни, ички хотираси эса 128 гигабайтни ташкил этади. Қутидан олиниши билан смартфон Android 11 операцион тизимида бошқарилади. Селфи учун 32 мегапикселли камера ўрнатилган, асосий квадрокамера эса 64 мегапикселни ташкил этади.

Galaxy F62 смартфони 340 доллар қийматида сотувга чиқиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 ҳамда iPhone 12 бенчмаркда ўзаро «жанг» қилди (видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.