Galaxy S21 ҳамда iPhone 12 бенчмаркда ўзаро «жанг» қилди (видео)

  •   DiMaX
  •  1477
  •  11.02.2021 18:30

Galaxy S21 ҳамда iPhone 12 бенчмаркда ўзаро «жанг» қилди (видео)

Шу кунгача Apple ва Samsung компанияларининг сўнгги флагманлари турли тестларда ўзаро таққослаб кўрсатилган. Speed Test G номли YouTube-канал муаллифи эса уларни бевосита бенчмаркда, бир вақтнинг ўзида синаб кўрди ва видеосини эълон қилди.

ЎҚИНГ: iPhone 12 ҳамда Huawei Mate 40 мустаҳкамлигини тасодифан... кир ювиш машинасида синаб кўришди!

Ушбу синовда стандарт талқиндаги iPhone 12 ҳамда Snapdragon 888 базасидаги Galaxy S21 флагманларининг самарадорлиги текшириб кўрилган. Влогер уларнинг кучини Speed Test GX 2.0 бенчмарки ёрдамида синаган, кетма-кетликда асосий процессор (CPU), график тезлатгич (GPU) тестларини ўтказган ва аралаш синов ҳам ўтказган.

Барча синовларда iPhone 12 моделининг қўли баланд келган:

Блогернинг таъкидлашича, Galaxy S21 тест вазифаларини ўз рақибидан умумий ҳисобда атиги 5,7 сонияга кеч якунлаган, холос. Кундалик фойдаланишда эса бу фарқ оддий юзер учун умуман сезилмайди ҳам.

ЎҚИНГ: 108 МПлик Galaxy S21 Ultra ҳамда 12 МПлик iPhone 12 Pro Max камера жанги (видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.