Samsung тақдим этмасиданоқ Galaxy F41 арзон камерофонининг расм ва хусусиятларини Google сотиб қўйди

  •   DiMaX
  •  808
  •  17.09.2020 12:02

Samsung тақдим этмасиданоқ Galaxy F41 арзон камерофонининг расм ва хусусиятларини Google сотиб қўйди

Куни кеча биз Samsung компанияси янги – Galaxy F туркумида арзон камерофонлар туркумига асос солганлиги ҳақида ёзгандик. Мазкур сериянинг илк вакили – Galaxy F41 модели эса шу ойда, узоғи билан октябрнинг бошида чиқади.

ЎҚИНГ: Нақ 7000 mAh батареяли Galaxy M51 сотувга чиқди: нарх ва жиҳатлари

Мана шу – ҳали ишлаб чиқарувчи ҳатто расман эълон қилиб улгурмаган смартфонни Google компанияси сотиб қўйди. Аниқроғи – унинг дастурчиларга мўлжалланган Google Play Console сервиси маълумотлар базасида Samsung Galaxy F41 моделининг дизайнини кўрсатувчи чизма-расмлар, шунингдек, унинг техник хусусиятлари ҳам пайдо бўлган.

Мазкур манбага кўра, Galaxy F41 моделида Samsung ўзининг Exynos 9611 процессорини қўллайди ва уни 6 гигабайтлик тезкор хотира билан таъминлайди. Қурилмада графикани қайта ишлашга эса ARM Mali-G72 график чипи масъул. Экраннинг ўлчамига аниқлик киритилмаган бўлса-да, унинг 2340х1080 пикселлик эканлиги маълум.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон флагмани – Galaxy S20 FE тақдимотини расман эълон қилди

Samsung Galaxy F41 моделининг кўриниши, унда элементларнинг жойлашуви эса қуйидаги чизмада акс эттирилган:

Инсайдерларга кўра, Samsung бу камерофонини октябрда расман намойиш этади ва 270 АҚШ долларигача бўлган нархда сота бошлайди. Бош камераси уч модулли бўлган смартфон Android 10 операцион тизими асосидаги One UI 2.0 график қобиғи бошқарувида ишлайди.

ЎҚИНГ: Samsung ҳар бир сотилган Galaxy Note 20 Ultra’дан битта флагман смартфон пулича фойда қиляпти!