Samsung телевизор харидорларига Galaxy смартфонларини ярим нархида беряпти!

  •   DiMaX
  •  680
  •  03.06.2021 14:19

Samsung телевизор харидорларига Galaxy смартфонларини ярим нархида беряпти!

Жанубий кореялик компания Россиядаги расмий интернет-дўконида янги акция эълон қилди. Унинг доирасида Samsung телевизорини харид қилган кишиларга смартфон учун 50% чегирма тақдим этилмоқда.

ЎҚИНГ: Жаҳондаги илк «гармошка» телевизор тақдим этилди – нақ 400 минг доллар! (видео)

Масалан, экрани диагоналига 65 дюйм бўлган UHD 4K Smart TV AU9000 Series 9 моделини сотиб олувчиларга Galaxy A72 смартфони (техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби) ярим нархида берилади. Асл нархи 39 990 рубль бўлган мазкур телефон телевизор билан бирга харид қилишда 19 995 рублга тушади.

Ўз нархи 67 990 рубль бўлган флагман смартфон – Galaxy S21 5G моделини эса Q70A QLED 4K Smart TV 2021 телевизори билан бирга харид қилишда 33 995 рублга олиш мумкин.

Мазкур акция 30 июнгача давом этади ва унинг тафсилотлари, гаджетлар ассортименти билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. Демак, ҳозир Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага шу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдалансалар бўлади. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда ушбу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung яна реклама ролигида iPhone’ни масхаралаб, инновацион дизайнли янги смартфон кўрсатди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!