Sharp биринчи ўрама телевизорини «жонли» видеода кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  603
  •  12.11.2019 13:17

Sharp биринчи ўрама телевизорини «жонли» видеода кўрсатди!

Эсингизда бўлса, LG Electronics компанияси рулон шаклида ўраб қўйиладиган телевизор прототипини CES 2018 кўргазмасидаёқ кўрсатган эди. CES 2019 тадбирида эса у мазкур гаджетнинг тайёр ҳолдагисини – дунёдаги илк ўралувчи «ақлли» телевизорни тақдим қилган.

ЎҚИНГ: Apple, LG ва Sharp биргалашиб, Samsung’нинг «оёғига болта уришмоқчи»!

Шунингдек, японларнинг Sharp компанияси ҳам шунақа – бир нечта вариантдаги ўрама телевизорларини патентлаган. Булардан учтасида телевизорнинг дисплейи унинг асосидан юқорига чиқади:

Бунақа конструкцияли телевизорларни столга қўйиш, намойишлар учун кўтариб бориш қулай.

ЎҚИНГ: DIA 2019: энг зўр дисплейлар эълон қилинди

Sharp патентлаган ўрама телевизорнинг иккитасида эса телевизор асоси шипга маҳкамлаб қўйилади, дисплейи бўлса ундан пастга ёйилиб чиқади:

Мазкур конструкцияли телевизор кўринишидан проектордан тасвир туширишга мўлжалланган экранни эслатади.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Sharp ҳам буклама смартфонини намойиш этди!

Sharp бу телевизорнинг тайёр намунасини 13-15 ноябрда ташкиллаштирилаётган Халқаро узатув жиҳозлари кўргазмасида расман тақдим этиши кутилмоқда. Компания аллақачон ушбу ўрама телевизорининг тайёр прототипини кўрсатувчи видеолавҳани эълон қилди:

Ушбу девайснинг умумжаҳон тақдимоти эса кейинги йил бошида бўлиб ўтадиган CES 2020 кўргазмасида бўлиб ўтишини айтишмоқда. Sharp унинг нархини ҳам ўшанда маълум қилса керак. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 1 155 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли телевизорларни сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Афсонавий смартфонсоз энди «ақлли» телевизор ҳам ишлаб чиқаради!