Шу кунларда чиқадиган Huawei Mate 30 флагманлари Google сервисларидан ва Android лицензиясидан маҳрум этилди!

  •   DiMaX
  •  802
  •  29.08.2019 12:07

Шу кунларда чиқадиган Huawei Mate 30 флагманлари Google сервисларидан ва Android лицензиясидан маҳрум этилди!

Хитойлик техногигант ўзининг навбатдаги – Mate 30 флагманларини сентябрда намойиш этиши кутилмоқда. Бироқ компаниянинг ўзи АҚШ Савдо департаменти қора рўйхатига тушганлиги сабабли, бу смартфон дастурий таъминотида муаммолар бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei раҳбари: компаниямиз "ҳаёт ва ўлим ўртасида" турибди!

Reuters хабарига кўра, Huawei Mate 30 флагманлари лицензияланган Android версиясида ишлай олмайди. Шунингдек, унга Google сервислари ҳам ўрнатилмасдан тақдим этилади.

Google вакилларининг сўзларига кўра, савдо алоқаларининг янги 90 кунлик узайтирилиши Huawei’нинг аллақачон чиққан қурилмалари учунгина амал қилади. Хитойлик корпорациянинг келажакдаги маҳсулотларига, ҳатто улар ушбу муддат тугамасидан аввал тақдим этилса ҳам, бу «амнистия» тегишли бўлмайди.

«Агарда АҚШ ҳукумати бизга рухсат берса, Huawei яна Android тизимини ҳамда Google экотизимини қўллашда давом этиши мумкин бўлади, – дейди Reuters билан суҳбатда корпорация вакили Жо Келли. – Акс ҳолда биз ўз операцион тизимимиз ва экотизимимиз устидаги ишларимизни давом эттирамиз».

ЎҚИНГ: Хайр Android, хайр Windows! Huawei Harmony ОТ расман намойиш қилинди!

Шуниси ҳам борки, Android очиқ кодли бўлганлиги сабабли, Huawei мазкур операцион тизимни Mate 30 ҳамда Mate 30 Pro моделларига ўрнатиши мумкин. Бироқ бу смартфонлар Google Play, Gmail ва бошқа Google сервисларисиз тақдим этилади. Тўғри, фойдаланувчилар уларни ўзлари ўрнатиб олишлари ҳам мумкин, аммо бу ҳолда уларнинг барқарор ишлашига ҳеч ким кафолат бермайди.

Аллақачон тақдим этилган Huawei смартфонларида эса муаммо бўлмайди – улар аввалгидек, Android янгиланишларини ҳамда хавфсизлик патчларини яна 2–3 йил мобайнида олиб туришлари мумкин. Улардан айримларини 899 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: 130 дан ортиқ АҚШ компанияси Huawei билан савдо қилиш ниятида

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!