Sony айтадиям, қайтадиям: PlayStation 5 тақдимоти бекор қилинди!

  •   DiMaX
  •  387
  •  02.06.2020 12:44

Sony айтадиям, қайтадиям: PlayStation 5 тақдимоти бекор қилинди!

PlayStation 5 ўйин приставкасининг тақдимот кунини Sony компанияси расман эълон қилган эди. Энди эса, Android 11 операцион тизим талқинининг намойиши бекор қилингани каби, мазкур онлайн тадбир ҳам қолдирилди.

ЎҚИНГ: Икки қисмли лутер-шутер ўйинни 4 июнгача бепул олиб қўйинг! (+видео)

Sony’нинг янги твитида таъкидланишича, ҳозир янги маҳсулотлар тақдимотини нишонлайдиган палла эмас. Кўриниб турибдики, бу ерда АҚШда полициячи афроамерикаликни ўлдириб қўйгани ортидан юзага келган норозилик намойишлари назарда тутилмоқда.

Афсуски, PlayStation 5 расмий намойиши айнан қайси санага қолдирилганини Sony айтмаган ҳам. Бу борадаги ва ўйинлар соҳасидаги янгиликларни Terabayt.uz сайтининг «Ўйинлар» бўлимида кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: PlayStation 5’га чиқадиган барча 38 та ўйин расмий рўйхатда!