Стив Жобснинг фарзандларини меросдан маҳрум этишди!

  •   DiMaX
  •  1031
  •  02.03.2020 14:38

Стив Жобснинг фарзандларини меросдан маҳрум этишди!

Apple компаниясининг асосчиси Стив Жобснинг беваси Лорен Пауэлл Жобсга марҳум турмуш ўртоғидан кўп миллиардли мерос қолган эди. Лорен Жобс мана шу меросни фарзандларига қолдирмаслигини билдирди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Стив Жобсни ишдан ҳайдаган инвестор Apple'да энг кўп даромад қилди

Лореннинг айтишича, бир вақтлар, XIX асрда Рокфеллерлар билан бўлгани сингари улкан бойликни бир оила қўлида жамлаш яхшиликка олиб келмайди. Лорен Жобс бу бойлик ўзига эридан қолгани ва ўз вақтида Стив Жобс ҳам миллиардер бой бўлишга интилмаганини айтиб ўтган. Энди эса у турмуш ўртоғидан қолган бойликдан муҳтожларга ёрдам бериш йўлида фойдаланмоқчи.

Bloomberg рейтингида келтирилишича, айни вақтда Лорен Пауэлл Жобснинг бойлиги 24 миллиард доллардан иборат. У дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 38-ўринда турибди. Лорен Пауэлл Жобснинг уч фарзанди бўлиб, ўғли Рид ҳамда қизлари Эрин ва Евага у эрининг меросини қолдирмоқчи эмас.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: «Стив Жобс тирик ва Мисрда яшириниб олган!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.