Танишинг: гибрид клавиатура ёки сичқонча(фото)

Танишинг: гибрид клавиатура ёки сичқонча(фото)

Клавиатура ёки сичқонча битта қурилмада! Бу компьютер фойдаланувчиларига (айниқса, дастурчиларга) анча қулайлик яратади. Яъни улар клавиатурадан қўлларини олмасдан ишлаш имконига эга бўладилар.

Умуман олганда, гибрид клавиатура ёки сичқонча ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин:

-         қурилма 3D принтер орқали ишлаб чиқарилган;

-         тугмачалари механик, бир хил рангли ва ортиқча овоздан ҳоли;

-         барча тугмалар бармоқлар остида жойлашган, бармоқларни ортиқча ҳаракатлантиришга ҳожат йўқ;

-         асосий афзаллиги шуки, одатий клавиатурада жойлашган 6 та қатор ушбу мўжазгина клавиатуранинг битта бармоқ билан ишласа бўладиган 3 та қаторида жойлашган;

-         олдингидек битта бармоқ билан фақат “пробел”ни эмас, балки 8 та тугмачани босиш мумкин;

-         сичқончани бошқариш эса бироз қийинроқ;

-         оддий клавиатурага қараганда нархи анча қимматроқ

Тугмаларга мос келмайдиган белгилар махсус функционал “қатламлар”да жойлашган: сариқ қатламда рақамлар мавжуд, кўк қатламида махсус белгилар мавжуд. Масалан, 5 рақамини киритиш учун - «Fn Yellow» + k тугмаларини босиш керак.

Шуни унитмаслик лозимки, клавиатурадаги тугмаларни, тугмалар комбинациясини дастур ёрдамида ўзингизга мослаб олишингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Кичкина деманг бизни..: Клавиатура устида югираётган бола

Зотан, клавиатура жойлашуви етарлича стандарт бўлсада, ҳар бир тугма учун қўшимча код ёзиб, ўзгартириб олишингиз мумкин бўлади.

Клавиатура сизда қанчалик таассурот қолдирса, сичқонча ҳам шундай таассурот қолдиради.

ЎҚИНГ: Galaxy Tab S4 планшет тармоқларда пайдо бўлди: ғилофли-клавиатура ва S Pen стилуси билан

Яна бир муаммоли тарафи одатдаги сичқончалардан фойдаланганда қўлимизнинг кафт қисми ҳаракатланса, ушбу сичқончада қўлнинг билак қисмидан то тирсаккача қисми ҳаракатга келади. Оқибатда эса ҳаракатга яраша курсорнинг ҳаракатланиш тезлиги ва аниқлиги сезиларли даражада камаяди.

Фикримизча, бу қурилма асосан дастурчилар учун мўлжалланган. Сабаби, дастурчилар код ёзиш учун қўлларини кўп қимирлатишлари керак бўлади. Бу қурилма эса уларни ортиқча ҳаракатдан қутқаради.

ЎҚИНГ: Компьютерингиздан ортиқча дастурларсиз Wi-Fi тарқатишни биласизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.