Telegram сотилиши ҳақидаги миш-мишларни Дуров қатъиян рад этди

  •   DiMaX
  •  375
  •  06.08.2020 16:23

Telegram сотилиши ҳақидаги миш-мишларни Дуров қатъиян рад этди

Кеча турли нашрларда Telegram сотилаётгани, унинг уни Алишер Усмонов харид қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди. Мессенжер асосчиси Павел Дуров бу миш-мишларни рад қилди, деб ёзади Kun.uz сайти.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси «кўпга тушди»: АҚШ ҳукуматига $18,5 миллион, инвесторларга эса нақ $1,244 млрд. тўлаши керак!

«Биз фойдаланувчиларимизга хиёнат қилиш билан шуғулланмаймиз. Биз Telegram’ни сотмаймиз — на қисман, на тўлиқ. Бу ҳар доим бизнинг позициямиз бўлиб қолади», — деди Павел Дуров.

Дуровнинг сўзларига кўра, унга Telegram’ни блоклашни истаган мамлакатлар билан боғлиқ иккита фонд таклиф билан чиққан. Таклифларда мессенжер тез орада ишлашдан тўхташи, шунинг учун компаниянинг уларда жойлашган қисмини сотиш ягона йўл эканлиги айтилган.

«Биз айрим мамлакатлардаги операцион қувватларимизни сотиш тўғрисидаги таклифларни ҳамиша рад этганимиздан фахрланаман», — деб таъкидлади мессенжер асосчиси.

Дарвоқе, Telegram Uzbekistan канали ҳам мессенжернинг сотилиши ҳақидаги хабарлар фейк эканлигини ёзган.

ЎҚИНГ: Apple’нинг еттита ёлғонини Павел Дуров фош этди ва ҳар бир фикрини батафсил асослаб берди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!