Telegram X’нинг Android клиенти ҳам янгиланди, янги имкониятлар билан танишамиз!

  •   DiMaX
  •  2255
  •  01.02.2018 12:02

Telegram X’нинг Android клиенти ҳам янгиланди, янги имкониятлар билан танишамиз!

Telegram жамоаси мессенжернинг муқобил клиенти – TDLib (Telegram Database Library) асосида яратилган тезкор Telegram X иловасини дастлаб iOS-қурилмалар учун тақдим этган эди. Android-гаджетмалар учун унинг расмий аналоги – Challegram тақдим этилди, сўнгроқ эса у ҳам янгиланиб, номи ҳам Telegram X’га айлантирилди.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Android учун ҳам Telegram X тақдим этилди!

Энди эса ушбу иккала мессенжер ҳам ривожлантирилиб, янгилаб борилмоқда. Жумладан, Android учун Telegram X клиентининг 0.20.4.786 версияси тақдим этилди.

Ушбу янгиланиш билан «яшил роботчали» қурилмалар эгаларига қуйидаги имкониятлар тақдим этилган:

  1. InstantView Editor ҳаволалари энди InstantView тарзида акс эттирилади.
  2. Мусиқий ижрочини аудиотанаффусдан сўнг билдиришномалар панелиданоқ ёпиш мумкин бўлди.
  3. Махфий чатлар учун чатни олдиндан кўриш ёпилган.
  4. Сақланган хабарлар учун белги (отметка) олиб ташланган.
  5. Прокси-сервер созламалари ҳамда журнал параметрлари бошланғич саҳифага жойлаштирилган.
  6. Theme / Bubble режимларининг биридан иккинчисига ўтишдаги муаммо ҳал этилган.
  7. Бошқа яхшилаш ва тузатишлар амалга оширилган.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

Android тизимли смартфонлар эгалари тезкор Telegram X мессенжерини ўрнатиб олиш (ўрнатиб олганлар эса янгилаш) учун мана бу ҳавола орқали Google Play дўконига ўтишлари мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!