Telegram’даги барча ўқилмаган хабарларни биттада «ўқилган»га айлантирамиз

  •   DiMaX
  •  3958
  •  08.06.2019 14:23

Telegram’даги барча ўқилмаган хабарларни биттада «ўқилган»га айлантирамиз

Катта эҳтимол билан, сиз ҳам Telegram’да кўп каналларга аъзо бўлиб қўйган, шунингдек, кўпчилик гуруҳларда қатнашаётган бўлсангиз керак. Агарда узоқроқ вақт бу мессенжерга кирмай туриб, битта очсангиз – жуда кўплаб хабарлар келган бўлади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Бу хабарларнинг аксарияти аллақачон долзарблигини йўқотган бўлади, аммо ҳар бир канал, гуруҳ ёки чатга кириб уларни ўқиб чиқишга ҳафсалангиз етмаслиги мумкин. Шундай пайтда уларнинг барчасини битта усул билан «ўқилган» хабарга айлантириб, яъни ҳисоблагичларни нолга тушириб қўйиш усули бор.

Android-қурилмалар учун ишлаб чиқилган Telegram’да бу жуда осон: «Созламалар»га кириб, илованинг версияси ёзуви устига босганча, тахминан бир сония муддат ушлаб турасиз. Смайлик пайдо бўлгач қўйиб юборасиз ва версия устига яна бир марта босаси. Шунда яширин созламалар менюси очилади:

Менюнинг охиридаги «Барча ёзишмаларни ўқиш» («Прочесть все чаты» – «Read all Chats») бандини босасиз. Шундан сўнг ўқилмаган хабарлар ҳисоблагичи тўлиқ тозаланади.

ЎҚИНГ: Telegram’даги шубҳали каналларга «фирибгарлик» ёрлиғи қўйила бошлади. Рўйхатда Ўзбекистоннинг канали ҳам бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.