Telegram’нинг янги функциясини аллақачон синаб кўришингиз мумкин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1579
  •  30.09.2020 16:51

Telegram’нинг янги функциясини аллақачон синаб кўришингиз мумкин! (+видео)

Ўзбекистонда жуда оммалашган Telegram мессенжерининг навбатдаги янгиланишида ундаги каналларнинг постларига (публикацияларига) тўғридан-тўғри изоҳлар (комментарийлар) ёзиш мумкин бўлади. Айни дамда эса ушбу функция илованинг бета-талқинида ишга туширилган.

ЎҚИНГ: Telegram’да мана шу никларни асло ишлата кўрманг!

Таъкидлаб ўтиш муҳимки, фойдаланувчилар публикацияларга изоҳ ёза олишлари учун ўша каналга бириктириб гуруҳ очилган бўлиши ҳамда канал муаллифи изоҳ ёзишга рухсат берган бўлиши лозим.

Каналлардаги постларни изоҳлаш функцияси Android учун Telegram 7.1.0 рақамли ҳамда macOS учун Telegram 7.0.1 рақамли бета-версияларда синаб кўрилмоқда. Бунинг қандай ишлашини эса қуйидаги видеолавҳада томоша қиламиз:

Агар ҳали оммага тақдим этилмаган ушбу янги функцияни синаб кўрмоқчи бўлсангиз, у ҳолда Android-қурилмага илованинг бета-талқинини мазкур ҳавола орқали ўрнатиб олишингиз мумкин. macOS тизимли гаджетларга эса мессенжернинг бета-версиясини мана бу ҳавола орқали юклаб олиб, ўрнатсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: Telegram'да қандай қилиб Америка рақами билан аккаунт очиш мумкин?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.