Теракт оқибатида Шри-Ланкада мессенжер ва ижтимоий тармоқлар ишламаяпти

  •   DiMaX
  •  631
  •  22.04.2019 11:15

Теракт оқибатида Шри-Ланкада мессенжер ва ижтимоий тармоқлар ишламаяпти

Кеча – 20 апрель куни Шри-Ланкада бир нечта жойда портлашлар содир этилганлигидан хабарингиз бўлса керак. Шу воқеалардан кейин мамлакатда ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар ишламай қолганлиги айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Янги Зеландия террорчиси ўз ҳунарини видеоўйиндан ўрганган

Хабарларга кўра, бундай вазиятда воқеа-ҳодисалар ҳақида турли ёлғон хабарлар тарқалиши кўп кузатилади. Шунинг олдини олиш мақсадида, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларни Шри-Ланка ҳукуматининг ўзи вақтинча блоклаган, дейилади хабарларда.

Айни дамда мазкур мамлакат аҳолиси WhatsApp, Viber, Facebook ҳамда Twitter сервисларига кира олмаяпти. Уларнинг қачон ишлаб кетиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти ҳам.

ЎҚИНГ: Террористлар қайси мессенжерлардан кўп фойдаланиши айтилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!