Tesla ҳали сотувга чиқармаган электромобил йўлда «қўлга тушди» («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  801
  •  09.03.2021 16:53

Tesla ҳали сотувга чиқармаган электромобил йўлда «қўлга тушди» («жонли» видео)

Электрокарлар оламининг етакчиси учта русумдаги маҳсулотини расман намойиш қилган, лекин савдосини бошламаган. Булар – Cybertruck пикапи ҳамда Roadster спорт электромобили, шунингдек Semi электрик юк машинасидир.

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Semi электромобилини Tesla анча олдин – 2017 йилнинг охирида тақдим қилган, аммо унинг серияли тарзда ишлаб чиқарилиши 2021 йилнинг июлидагина бошланиши кутилмоқда. Илон Маск ушбу кечикишни аккумуляторлар етишмаслиги билан изоҳлаган.

Куни кеча Крис Нгуен исмли ҳаваскор ўз дрони ёрдамида Tesla Semi электрик юк автомобилини суратга олишга эришган. Машина компания заводининг синов полигони ҳудудидаги пойга йўлагида кетаётган бўлган:

Айтиш керакки, Semi моделига тақдимот кунининг ўзидаёқ уч юздан ортиқ олдиндан буюртма олинган. Унга талабгорлар орасида Walmart, United Parcel Service ҳамда PepsiCo каби нуфузли компаниялар бор.

Tesla ҳозиргача Model S, Model 3, Model X, Model Y русумлардаги машиналарини бозорга тақдим этган. Лекин барчасидан арзон бўлиши кутилаётган Model 2 ёки Model H электромобилини 2022 йилдаёқ оммавий ишлаб чиқара бошлайди.

ЎҚИНГ: Tesla тайёрлаган энг арзон электромобилни сифатли суратларда кўрамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!