TikTok’нинг навбатдаги юриши: у «Евро-2020»нинг расмий ҳамкорига айланди

  •   DiMaX
  •  279
  •  13.02.2021 13:24

TikTok’нинг навбатдаги юриши: у «Евро-2020»нинг расмий ҳамкорига айланди

Гарчи АҚШ ҳукумати томонидан чекловларга учраган, кўп жойларда танқид қилинаётган, бир мамлакатда мангуга блокланган бўлса-да, TikTok платформаси кенгайишда давом этмоқда. Яқинда унинг иловаси смарт-телевизорларда ҳам ишлайдиган бўлган.

ЎҚИНГ: Университетда TikTok факультети очилиши мумкин!

TikTok видео хизмати энди УЕФA билан ҳамкорлик бошланганлигини эълон қилди. Бу ҳақда sports.ru нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, УЕФA TikTok'да расмий аккаунтини ишга туширади.

«Биз энг машҳур кўнгилочар мобиль платформаларидан бирига айланган компания билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз», дейди УЕФA маркетинг бўйича директори Ги-Лоран Эпштейн.

Келгусида барча УЕФA янгиликлари TikTok платформаси орқали спорт мухлислари эътиборига ҳавола этилади.

ЎҚИНГ: Самарқандда икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!