Учта моделдаги Redmi смартфони расман арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  3963
  •  07.10.2019 18:19

Учта моделдаги Redmi смартфони расман арзонлашди!

Xiaomi компанияси янги моделлардаги смартфонлар тақдимоти арафасида эскиларининг нархини пасайтиришига кўникиб ҳам қолдик. Эртага – 9 октябрда у ўзининг Redmi 8 русумли арзон телефонини намойиш қилади, лекин...

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Redmi 8 кутилганидан ҳам арзон нархда сотувга чиқди!

Ушбу смартфоннинг намойиш маросими Ҳиндистонда бўлиб ўтади, ундан олдин эса, Дивали байрами шарафига Xiaomi ўзининг айрим смартфонларини вақтинча арзонлаштирган эди. Буни қарангки, «Хитойча Apple» ушбу акция даври тугаганидан сўнг ҳам учта русумдаги телефонининг нархини аввалги ҳолига кўтармасдан, арзонлигича қолдирди. Демак, бу – уларнинг расман пасайтирилган янги нархларидир!

Шундай қилиб, Redmi Note 7 Pro (сотиб олиш) моделининг тезкор/ички хотираси 4/64 гигабайтлик варианти энди 168 доллардан таклиф этиляпти. Айни шу смартфоннинг 6/64 гигабайтлигини ҳиндистонликлар энди 197 доллардан, 6/128 гигабайтлигини эса 211 доллардан олишлари мумкин.

Шунингдек, Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro (харид қилиш) моделлари ҳам ҳар бири тахминан 28 долларга арзонлаштирилган. Бизнинг Terashop.uz интернет дўконимизда эса глобал савдога чиқарилган аксарият Xiaomi телефонларини 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: 2330 долларлик смартфоннинг илк партияси халқи қашшоқ юртда бир кундаёқ сотилиб кетди!