USENET 2019 олтинчи халқаро digital-конференциясига марҳамат!

  •   DiMaX
  •  113
  •  15.03.2019 15:07

USENET 2019 олтинчи халқаро digital-конференциясига марҳамат!

Жорий йилнинг 16 май куни пойтахтимиздаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида USENET 2019 олтинчи халқаро digital-конференцияси бўлиб ўтади. Буни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълум қилган.

ЎҚИНГ: Тошкентда III Adweek маркетинг ва реклама ҳафталиги ўтказилади

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кўмагида ўтказилади. Шаклланган анъанага кўра, бу йил ҳам конференцияда Ўзбекистондан, шунингдек, яқин қўшни мамлакатлар – Қозоғистон ва Россиядан ташриф буюрган маърузачилар иштирок этади. Ўтган йили ушбу анжуманнинг тўлиқ бир кунида 1200 дан зиёд тингловчилар қатнашган эди.

Headliner чиқишлар анъанасига кўра, яқин хорижий давлатлардан экспертлар ҳам иштирок этади. Маърузачиларнинг исм-шарифи ва маърузаларнинг аниқ мавзулари кейинчалик конференциянинг расмий сайти – USENET.UZ’да эълон қилинади.

Конференция Ўзбекистоннинг етакчи медиа-агентлиги – Ledokol Group компанияси томонидан ташкил этилмоқда. USENET 2019 конференциясининг Бош ҳомийси – Beeline Uzbekistan компанияси.

USENET – Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган ягона интернет-конференция бўлиб, тадбир саҳнаси йигирмадан зиёд маҳаллий ва халқаро экспертларни ўзида жамлайди. Конференция 2011 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Тингловчи сифатида рўйхатдан ўтиш имкони яқин бир неча ҳафта давомида конференциянинг USENET.UZ расмий сайтида ҳамда расмий Telegram-канали — @usenet2019 манзилида мавжуд бўлади.

USENET 2019 янгиликлари билан қуйидаги ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш мумкин:

Facebook: https://www.facebook.com/usenetuz/

Telegram: https://t.me/usenet2019

ЎҚИНГ: Инҳа университетида SAP Next-Gen Lab инновацион лабораторияси очилди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.