Вьетнам уруши ва дайверлар ҳақидаги ўйинларни бепул ва буткул олиб қўйишга улгуринг!

  •   DiMaX
  •  672
  •  09.10.2020 17:34

Вьетнам уруши ва дайверлар ҳақидаги ўйинларни бепул ва буткул олиб қўйишга улгуринг!

Куни кеча биз Call of Duty туркумидаги энг янги ўйинни тақдимотдан аввал БЕПУЛ ўйнаш графиги ва трейлерини эълон қилган эдик. Ҳафта сўнгига келиб эса Epic Games компанияси яна иккита ўйинни бутунлай ва бепул улашмоқда.

ЎҚИНГ: Сиз севган Need for Speed янги қиёфада қайтди! (+расмий трейлер)

Текинга тарқатилаётган ўйинлардан бири Abzu номли чиройли саргузашт бўлиб, геймерлар унда уммон тубига шўнғишади. Океан сирларини топиш, ғайриоддий жониворларни кузатиш ва қадимий сеҳру жодуни ўрганиш сизга ҳам ёқиб қолади:

Дайвер (сув остига шўнғувчи) ролида бўлиб кўриш учун Abzu ўйинини ушбу ҳавола орқали юклаб оласиз.

ЎҚИНГ: Энг зўр ўйинларнинг ўнта рейтинги: бунга қўшилмаслик қийин!

Ҳозир бепул олиб қўйиш мумкин бўлган иккинчи ўйин эса Rising Storm 2: Vietnam номли тактик шутер бўлади. Ушбу жанговар ўйин воқеалари, номидан ҳам кўриниб турганидек, Вьетнам уруши давомида бўлиб ўтади. Ушбу экшен мультиплеерга мўлжалланган, тўртта режимга эга ва унда нақ 64 нафаргача геймер иштирок этиши мумкин.

Rising Storm 2: Vietnam ўйинининг нусхасини юклаб олиш учун мана бу ҳавола орқали Epic Games Store сайтига ўтишингиз керак бўлади.

Юқоридаги иккала ўйиннинг ҳам бепул берилиш акцияси 15 октябргача давом этади; шунгача олиб қўйсангиз, кейин исталган пайт ўйнайверишингиз мумкин бўлади. Айниқса, Вьетнам уруши ҳақидагиси жуда қизғин кечади – уни бирга ўйнаш учун мазкур хабарни геймер дўстларингизга ҳам етказинг.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Бу оммабоп ўйин фанатлари ўзларини ўлдира бошлашди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!