ВИДЕО: Spot роботи одамдан яхши рақсга туша олади!

  •   DiMaX
  •  285
  •  16.10.2018 16:54

ВИДЕО: Spot роботи одамдан яхши рақсга туша олади!

Бундан бир неча кун аввал Boston Dynamics компанияси одамсимон Atlas роботининг ажойиб ҳаракатлари акс эттирилган видеолавҳани тақдим этган эди. Энди ушбу роботсоз ўзининг навбатдаги ишланмаси нимага қодирлигини яна битта видеоролик орқали намоён қилди.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Atlas роботининг ақл бовар қилмас трюкларини томоша қилинг!

Роботсозлик анча ривожланиб, бу қурилмаларнинг меҳнатидан ҳам фойдаланиш йўлга қўйилган. Жумладан, роботлар мактабда муаллимлик, банкда коллекторлик қилишаётгани, уй таъмирлаши, океандан сузиб ўтгани, балиқларни эргаштиргани ва бошқалар ҳақида ёзганмиз.

Boston Dynamics’нинг Spot русумли роботи эса Uptown Funk қўшиғи садолари остида тўлақонли рақс тушяпти. Рақс ушбу роботнинг ҳаракатчанлигини ҳамда унинг яратувчисида юмор ҳисси кучли эканини намойиш қилган.

Мана, ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин:

Айтиш керакки, ушбу Spot роботининг яхшиланган модели – SpotMini русумли робот кейинги йил сотувга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Роботлар одам эмас: улар шуни ёдда сақлашга мажбур

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!