Windows 10 «дафн этиладиган» аниқ кунни Microsoft расман айтди

  •   DiMaX
  •  733
  •  12.06.2021 12:41

Windows 10 «дафн этиладиган» аниқ кунни Microsoft расман айтди

Яқиндагина Build 2021 конференцияси доирасида Microsoft корпорацияси етакчиси тез орада «Windows’нинг янги авлоди» чиқишини эълон қилган эди. Сатья Наделла кейинги пайтларда шахсан ўзи шу тизимдан фойдаланаётганини, унинг зўрлигидан ҳайратга тушаётганини айтган. Куни кеча эса...

ЎҚИНГ: Microsoft антиқа реклама ролигида навбатдаги Windows намойиш кунини айтиб, номига ишора қилди

Windows 11 операцион тизим талқини чиққач, маълум вақтдан сўнг ҳозирги – Windows 10 версиясининг қўллаб-қувватланиши тўхтатилади. Microsoft куни кеча ўзининг Windows 10 Home ҳамда Windows 10 Pro версиялари учун ҳаёт цикли сиёсати саҳифасини янгилади.

Унга кўра, ўнинчи авлод операцион тизимининг барча талқинларининг қўллаб-қувватланиши 2025 йилнинг 14 октябрь санасида тўхтатилади. Тўғри, шундан кейин ҳам турли версиялардаги Windows 10 тизимларини ишлатавериш мумкин – худди ҳозир ҳам Windows 95, Windows XP ҳамда Windows 7 тизимларидан фойдаланиш ҳолатлари мавжудлиги сингари. Бироқ Microsoft уларга хизмат кўрсатмайди, хавфсизлик патчлари тарқатмайди.

ЎҚИНГ: Лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!