Windows’да ишлашни осонлаштирувчи 12 та тугмачалар комбинацияси

  •   DiMaX
  •  1402
  •  09.04.2020 17:25

Windows’да ишлашни осонлаштирувчи 12 та тугмачалар комбинацияси

Кўпчилик қатори, сиз ҳам компьютерда асосий амалларни сичқонча ёрдамида бажаришга кўникиб қолгансиз-а? Лекин асосий ишларни клавиатура ёрдамида – тугмачалар бирикмаси билан қилиш анча қулай.

ЎҚИНГ: Windows’нинг кўпчилик билмайдиган учта қулай функцияси

Айниқса, Windows 10 тизимида тугмачалар бирикмаси сизнинг ишлаш самарадорлигингизни оширади, вақтингизни тежайди. Яна бир жиҳати – тачпад ва сичқонча бўлмаса ёки улар ишламай қолганида, шу усул жуда қўл келади.

Қуйида ойналар билан тезкор ишлашга хизмат қилувчи 12 та тугмачалар комбинациясини келтириб ўтамиз.

  1. Alt + Tab. Бунда Alt тугмачасини босиб ушлаб турган ҳолда, кейин Tab’ни босасиз. Пайдо бўлган панелда барча очиқ турган дастурлар ойналари превью шаклида кўринади. Tab’ни қайта-қайта босиш орқали исталган бирининг устига бориб қўйиб юборсангиз, ўша ойнага ўтасиз.
  2. Ctrl + Alt + Tab. Юқоридаги усулда сиз Alt’ни қўйиб юборишингиз билан ойналар превьюси автоматик тарзда ғойиб бўлади. Лекин мана бу тарзда – учта тугмача бирикмаси билан уни йўқолиб қолмайдиган қилиш мумкин. Ойналарни бемалол кўрасиз, кўрсаткич (стрелка) тугмачалари билан кераклисининг устига борасиз ва Enter’ни босасиз – шунда панел йўқолиб, ўша дастурга кирасиз.

  1. Win + Tab. Бу комбинация «Вақт шкаласи»ни экранга чиқаради: унда сиз яқин орада очган барча дастур ва ҳужжатлар ойналари акс этади. Шу ернинг ўзида, юқори чап бурчакдаги тугмача ёрдамида янги иш столи очишингиз, дастурларни уларда саралаб жойлашингиз мумкин. Ойнани сичқонча билан ҳам, кўрсаткич тугмачалари ва Enter билан ҳам танлаш мумкин.

  1. Win + ↓. Очиқ турган ойнани пастга йиғиб қўяди. Агар ойна экраннинг чеккаларига ёйиб қўйилган бўлса, бу тугмачалар бирикмаси дастлаб уни чорак қисмигача кичрайтиради. Иккинчи марта босганингизда эса ойна тўлиқ йиғилади.
  2. Win + ↑. Жорий ойнани очади. Агарда ойна экран чеккаларигача ёйилган бўлса, дастлаб чорак қисми катталигида очилади, иккинчи марта босганингизда тўлиқ ёйилади.
  3. Win + Shift + ↑. Жорий ойнанинг энини ўзгартирмасдан, фақат баландлиги бўйича тўлиқ кенгайтиради.

ЎҚИНГ: Windows 10’да исталган шаклда скриншот олишнинг учта осон усули

  1. Win + ← ёки →. Очиқ ойнани экраннинг тегишлича чап ёки ўнг чеккасигача қадайди.
  2. Alt + Пробел. Жорий дастурнинг менюсини очади. Унинг ёрдамида ойнани нафақат йиғиш ёки ёпиш, балки сичқончасиз ҳам ўлчамини ўзгартириш ва экран бўйлаб суриш ҳам мумкин. Alt + Пробел комбинациясидан сўнг кўрсаткич тугмачалари ёрдамида «Переместить»ни танланг, Enter’ни босинг ва ойнани яна стрелка тугмачалари билан суринг. Бу усул ҳаттоки ойна экран ҳудудидан чиқиб қолса ҳам ишлайверади.

  1. Win + M. Очилган барча ойналарни пастга йиғади.
  2. Win + D. Очилган ойналарнинг барчасини, ҳаттоки ўзида «Свернуть» тугмачаси бўлмаса ҳам йиғиб қўяди.
  3. Win + Home. Жорий ойнадан барчасини пастга йиғиб қўяди. Эътиборингизни фақат битта ишга қаратиш керак бўлганида жуда асқотади.
  4. Win + Shift + M. Барча ойналарни яна ёйиб қўяди.

Шуларни бир ишлатиб кўрсангиз, ойналарни тугмачалар орқали бошқариш нақадар қулайлигини ўзингиз ҳам сезасиз. Кейин эса ҳар гал қўлингиз билан сичқончани излаб, курсорни керакли жойга олиб бориб, сичқонча тугмачасини босиб юриш ўрнига, бармоқларингиз билан шундоққина ишлаб турган жойида иккита ёки учта тугмачани босиб ишни битказаверасиз.

ЎҚИНГ: Windows 10 ўрнатгандан сўнг қилиш шарт бўлган 7 иш

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!