«Хаббл» лақабли Galaxy S11 нақ «чўнтакдаги телескоп» бўлади!

  •   DiMaX
  •  2689
  •  05.11.2019 17:35

«Хаббл» лақабли Galaxy S11 нақ «чўнтакдаги телескоп» бўлади!

Samsung компаниясининг кутилаётган флагмани – Galaxy S11 кучли жиҳатларга эга бўлиши ҳақида бир қатор хабарлар эълон қилганмиз. Кейинги миш-мишларга қараганда, унинг камераси перископ тузилишга ва нақ беш карралик оптик зумга эга!

ЎҚИНГ: Samsung энг харидоргир смартфонининг давомчисини аллақачон оммавий ишлаб чиқара бошлади

Айтиш керакки, смартфонларда перископ камера шу йилнинг баҳоридаёқ пайдо бўлганига қарамасдан, ҳалигача бозордаги иккитагина моделда мавжуд.

Хабарларга кўра, Galaxy S11 флагманининг камераси Hubble кодли номига эга. Бу сўзни сиз кўп эшитгансиз: «Хаббл» бу – Ер орбитасидаги автоматик обсерваториянинг космик телескопи номидир.

Шунинг ўзиёқ кутилаётган Samsung флагманининг кучли камерали бўлишига ишора қилаётир. Бироқ бундай камера Galaxy S11’нинг фақат энг илғор модификациясидагина қўлланиши ҳам мумкин.

Дарвоқе, жанубий кореялик техногигантнинг аксарият телефонларини атиги 705 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung охири рақибига тан бериб, бу бизнесдан чиқиб кетяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!