Xiaomi аллақачон Nokia 9 PureView каби пентакамерали смартфон тайёрлабди – унда олинган суратни кўринг!

  •   DiMaX
  •  1682
  •  31.01.2019 08:30

Xiaomi аллақачон Nokia 9 PureView каби пентакамерали смартфон тайёрлабди – унда олинган суратни кўринг!

Кейинги бир неча йил ичида смартфонсозлар ўзларининг мобил қурилмаларини кўп модулли камералар билан жиҳозлашга киришиб кетишган. Улар орасида ҳозиргача маълум бўлган энг «серкамера» смартфон эса яқин кунларда тақдим этилаётган Nokia 9 PureView бўлади.

ЎҚИНГ: «Револьвер» камерали Nokia 9 PureView ҳамда «тешик» экранли илк смартфонининг намойиш кунини HMD Global расман маълум қилди

Маълум бўлишича, Xiaomi аллақачон унга рақобатчи – бош камераси бешта объективли смартфон ишлаб чиқибди! Компаниянинг топ-менежерларидан бири – Ван Тен Томас (Wang Teng Thomas) ушбу қурилма камерасида олинган қуйидаги расмни Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилган:

Кўриб турганингиздек, фотосуратнинг пастки чап бурчагида «сувли белги» тарзида «Shot on Mi AI Penta cam» ёзуви акс этган. Бу эса суратнинг беш модулли, «сунъий онг»ли камерага эга Xiaomi смартфонида олинганини англатади.

Бундан ташқари, Ван Тен Томас ушбу постини тезда тармоқдан ўчириб ташлаган. Бу эса шунга ишора қиляптики, топ-менежер сир тутилаётган янги маҳсулотни тасодифан оммага ошкор этиб қўйганини пайқаб қолган. Балки буни атайлаб қилгандир – маркетинг ҳийласи...

Ҳозиргача халқаро бозорга тақдим этилган кўплаб русумлардаги Xiaomi смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфонини AliExpress’дан сотиб олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!