Xiaomi ҳам «ёнғоқчақар» Redmi Note 7’ни глобал версияда жаҳон бозорига чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  4434
  •  18.02.2019 11:10

Xiaomi ҳам «ёнғоқчақар» Redmi Note 7’ни глобал версияда жаҳон бозорига чиқаряпти!

«Хитойча Apple»нинг энг сўнгги тақдим этган смартфони – Redmi Note 7 ўз мамлакатида савдода рекордлар ўрнатмоқда. Лекин Хитойдан ташқаридаги фанатлар унинг жаҳон бозорига чиқишини ҳануз кутишмоқда.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Mi 9 ва Mi 9 Explorer Edition флагманларидан кейиноқ Xiaomi яна битта смартфон тақдим этяпти!

Ниҳоят, Xiaomi «Кичкина Кинг-Конг» лақабли Redmi Note 7 моделини Хитойдан ташқарида ҳам расман сотувга қўядиган бўлди. Буни компаниянинг Ҳиндистон бўлинмаси бошқарувчи директори Ману Кумар Жейн (Manu Kumar Jain) расман маълум қилган.

Директорнинг Twitter орқали маълум қилишича, Xiaomi Redmi Note 7 моделининг глобал версияси 28 февраль куни Ҳиндистонда тақдим этилади. Кейинроқ эса ушбу «ёнғоқчақар» смартфон бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқарилишини кутиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Redmi Note 7’ни Ўзбекистонда ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин. Жаҳон бозорига чиқарилган айрим Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.