Xiaomi Mi6’нинг селфи-камераси iPhone 7 Plus’га “ташаб қолса-я”?!

Xiaomi Mi6’нинг селфи-камераси iPhone 7 Plus’га “ташаб қолса-я”?!

Xiaomi компанияси Mi6 флагманини тақдим қилгач, уни рақиблари, жумладан ўзидан 2-3 баробар қиммат флагманлар билан ҳар тарафлама солиштириш ишлари бошланди. Мобил алоқа воситасининг кучли жиҳатлари қаторида орқа панелдан ўрин олган 2 та объективли бош камерани келтириш мумкин. У имкониятлари ва илғорлигига кўра, iPhone 7 Plus’нинг қўш сенсорли камерасини эслатади.

iPhone 7 Plus тўғрисида батафсил ўқингiPhone 7 Plus: Кучли. Ишончли. Қимматбаҳо.

Xiaomi Mi6 тўғрисида батафсил ўқинг: Кучли процессор ва камерали Xiaomi Mi 6 тақдим қилинди!

Бироқ, биз қуйида унинг селфи-камераси, яъни олд камеранинг имкониятлари акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Унинг имкониятларига холис баҳо берилиши учун рақиб сифатида жаҳоннинг энг яхши “селфикаш”ларидан бири бўлган iPhone 7 Plus танланган.

Mi6’нинг 8 мегапикселли олд камерасининг иловасида тасвирни гўзаллаштириб, нафислаштириб оладиган “Beautify” (гўзаллаштириш) ва табиий ранг-тусга зеб берувчи “Natural” каби функциялар мавжуд. Шунингдек, бу камера “Портрет” жанрида ҳам ижод қилади. Айниқса, “Beautify” режими селфиларни янада жозибадор қилиб муҳрлайди.

7 Plus эса 7 мегапикселли олд камерага эга. Бу камера HD видеолар ёзади. Унда ранг-тусни яхшилайдиган функция мавжуд.

Ушбу суратлар Хитойнинг мобил технологияларга ихтисослашган микроблогидан олинган. Уларда кўриниб турганидек, Mi6 олган селфилар Apple’нинг iPhone 7 Plus’никига қараганда ёрқин ва рангдор.

Юқоридаги суратда эса бош камералар куч синашиб, портрет жанрида ижод қилишган. Айниқса, портрет жанридаги суратда камералар имконияти яққол кўзга кўринган. Хусусан, Mi6 олган суратнинг қаъридаги деталлар ҳам, мисол учун, юқоридаги суратни олсак, дарахт хитойлик смартфон камераси олган суратда нисбатан арқинроқ акс этган.

Xiaomi Mi6 Хитойда $360 доллардан бошлаб сотилмоқда.

Сизда қулай нархларда Xiaomi смартфонларини харид қилиш ёки iPhone харид қилиш истаги бўлса: Telegram’даги @ghost_stranger профили ёки +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримизга мурожаат қилишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!