Xiaomi’нинг икки экранли смартфони: Snapdragon 8150 чипи ва уч модулли камера!

  •   DiMaX
  •  1390
  •  28.11.2018 10:07

Xiaomi’нинг икки экранли смартфони: Snapdragon 8150 чипи ва уч модулли камера!

ZTE корпорациясига тегишли бренд яқинда орқа томони ҳам тўлақонли экранга эга Nubia X флагманини тақдим этганди. Кейинроқ эса худди шундай модел устида Vivo ҳам ишлаётгани ҳақида хабар тарқалди.

ЎҚИНГ: Иккита экранли Vivo Nex 2 флагмани декабрда тақдим этилади!

Энди маълум бўлишича, Xiaomi ҳам корпусининг ҳар икки томонида дисплейга эга смартфон тайёрлаяпти. Табиийки, бу ҳақда ҳозирча бирор рамий хабар йўқ, янгича қурилма ҳақида фақат инсайдерлик маълумотлари асосидагина тасаввурга эга бўлиш мумкин.

Xiaomi’нинг икки томонлама флагмани жуда катта асосий экранга эга – диагоналига 6,5 дюймлик AMOLED-матрица. Тасвир аниқлиги 2340х1080 пикселни ташкил этувчи бу дисплей смартфон олд юзасининг 98 фоизини ташкил этиши мумкин.

Орқа панелда эса 4 дюймлик иккинчи экран ўрин олади, ўлчами кичкина бўлса-да, у ҳам юқори – 2280х1080 пикселлик аниқликка эга. Қўшимча экраннинг устида камера тиккасига жойлашади. Объективларининг аниқлиги 12, 20 ва 40 мегапикселга тенг бу камера тасвирни оптик барқарорлаштириш функцияси билан таъминланган. Смартфоннинг орқа панели Gorilla Glass тобланган шишаси билан ҳимояланган. Олд панелнинг ўзига хослиги эса – мутлақо ромсиз дисплей ва унга интеграция қилинган бармоқ изи сканеридир.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

Ушбу девайсга Qualcomm компаниясининг ҳозирча намойиш этилмаган энг илғор Snapdragon 8150 процессори ўрнатилади. Смартфоннинг тезкор хотираси 6 ва 8 гигабайтлик, ички хотираси эса 128, 256 ва 512 гигабайтлик талқинларда бўлади. Икки экранли смартфон 3600 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлиши ва 5G тармоғини ҳам қўллаб-қувватлаши айтилмоқда.

Xiaomi бу гаджетини қачон тақдим этиши ва қанчага баҳолаши ҳозирча маълум эмас. Компаниянинг жаҳон бозорига аллақачон тақдим этилган аксарият смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд. Дўконимизга янги келган, ҳали қуйидаги нархномамизга кирмаган мобил кинотеатр – Mi Max 3 фаблетини бўлса 2 188 000 сўм эвазига сотиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.