Xiaomi Redmi’лар «кушанда»си – Face ID ва ромсиз экранли, ҳамёнбоп Meizu C9 энди Ўзбекистон бозорида!

  •   DiMaX
  •  2821
  •  19.12.2018 16:10

Xiaomi Redmi’лар «кушанда»си – Face ID ва ромсиз экранли, ҳамёнбоп Meizu C9 энди Ўзбекистон бозорида!

Ўзбекистон бозорига расман кириб келган Meizu компанияси турли гаджетлар ишлаб чиқаради. Лекин юртимизда ҳам, дунёда ҳам унинг сифати нархидан юқори бўлган смартфонлари кўпроқ машҳур.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: қайси бири зўр?

Яқиндагина ушбу компания ўзининг энг арзон смартфони – Meizu C9 моделини Ҳиндистонда расман тақдим қилгани ҳақида хабар бергандик. Арзонлигига қарамай, у ҳозирда урфга кирган ромсиз экран дизайнига ҳамда юз сканерига эга! 5,45 дюймлик дисплейининг тасвир аниқлиги HD+ форматида (1400х720 пикселли). Унинг фоточақноқли бош камераси 13 мегапикселлик бўлса, селфилар учун 8 мегапикселлик олд камера ажратилган.

Янги ҳамёнбоп телефоннинг «электрон юраги» – тўрт ядроли SC9832E процессори бўлиб, 1,3 гигагерцгача такт частотасида ишлай олади. Тезкорликни таъминлашда унга 2 гигабайтлик тезкор хотира елкадош бўлади. Доимий хотираси 16 гигабайтлик бўлиб, иккита SIM-карта уячасидан алоҳида слотга қўйилувчи microSD форматли карта ёрдамида уни яна 128 гигабайтгача кенгайтириш мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu Note 8 Plus – тўрт модулли камерага эга иккинчи смартфон!

Meizu C9 аккумулятори 3000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлиб, смартфоннинг ўзи 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.1, GPS + ГЛОНАСС модуллари билан таъминланган. Корпусининг ўлчами 146,4х70х8,5 миллиметрга, вазни эса 140 граммга тенг. Булардан ташқари, у «тоза» Android 8.0 Oreo операцион тизимига эга, яъни бу смартфонга компания дастурчилари томонидан ишлаб чиқилувчи FlymeOS график қобиғи асосидаги прошивка ўрнатилмаган.

Энди маълум бўлишича, хитойлик смартфонсоз ушбу Meizu C9 моделини аллақачон Ўзбекистон бозорига ҳам расман олиб келибди! Мазкур гаджетнинг Ўзбекистон бозорида тавсия этилган нархи 750 минг сўмдан бошланади!

Яна бир хушхабар: Terashop.uz интернет-дўконимизда савдога қўйилган Meizu’нинг бошқа русумлардаги смартфонларининг нархлари ҳам арзонлашди! Энди уларни 750 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда харид қилиш мумкин!

ЎҚИНГ: Meizu 16s ҳам энг кучли Snapdragon 855 чипига ва Sony IMX850 датчикли 48 МПлик камерага эга!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!