Xiaomi рекордчи смартфонини арзонлаштириб, бештасининг прошивкасини янгилаяпти!

  •   DiMaX
  •  1781
  •  31.03.2020 14:14

Xiaomi рекордчи смартфонини арзонлаштириб, бештасининг прошивкасини янгилаяпти!

Яқинда биз Xiaomi компанияси MIUI 11 график қобиғининг ички бета-версияси устида ишлашни тўхтатгани ҳақида ёзгандик. Шунга қарамасдан, у турли смартфонларига тайёр прошивкаларни тарқатишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi учта арзон смартфонига Android 10 тайёрлаяпти, яна бирига барқарор глобал прошивка тарқатяпти ҳам!

Манбаларнинг ёзишича, компания ўз юртида иккита русумдаги смартфони учун MIUI 11 график қобиғи асосида янгиланган прошивкани тарқата бошлаган. Redmi K20 Pro моделига ушбу апдейт камерага Vlog видеорежимини олиб келган. Xiaomi Mi 10 эса сониясига 24 кадр частотасида видео ёзиб олиш имконини берувчи AI 8K режимини бахш этган. Шунингдек, ҳар иккала смартфонга февралдаги хавфсизлик патчлари келган ва тизимдаги айрим нуқсонлар бартараф этилган.

Юқоридаги иккита қурилма Хитойнинг ўзида янгилана бошлаган бўлса, яна учта моделдаги девайсга Android 10 асосидаги янги глобал прошивкалар тарқатилмоқда. Булар – Xiaomi Mi 8 Lite, Xiaomi Mi Max 3 ҳамда Xiaomi Mi 9 SE смартфонларидир.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги янгиланишлар тегишли моделларга «ҳаво орқали» босқичма-босқич тарқатилади. Агарда навбатингиз келишини кутмасдан, ўзингиз мустақил янгилашни истасангиз, унда...

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларининг расмий прошивкалари «хазинаси»га марҳамат!

Бундан ташқари, «Хитойча Apple» ўз арзончи брендининг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи илк смартфони – Redmi K30 5G моделини Хитойда арзонлаштирган. Айтиш керакки, уч ойга ҳам етмасдан миллионта сотилиб рекорд ўрнатган ушбу девайс нархи бирор акция доирасида вақтинча эмас, балки доимий асосда туширилган.

Redmi K30 5G моделининг тезкор/доимий хотираси 8/128 ҳамда 8/256 гигабайтлик версиялари 28 долларга арзонлаштирилган ва уларни энди тегишлича 338 ҳамда 380 долларга олиш мумкин. Унинг 6/128 гигабайтлиги атиги 14 долларга арзонлаштирилган ва энди 310 доллардан сотилади. Бошланғич конфигурациядаги – 6/64 гигабайтлик Redmi K30 5G нархи эса ўзгаришсиз қолдирилган – 282 доллар.

ЎҚИНГ: Xiaomi асосий даромадни қаердан оляпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!