Xiaomi ва Redmi смартфонларининг расмий прошивкалари «хазинаси»га марҳамат!

  •   DiMaX
  •  4661
  •  03.03.2020 18:16

Xiaomi ва Redmi смартфонларининг расмий прошивкалари «хазинаси»га марҳамат!

«Хитойча Apple»нинг смартфонлари учун тизим янгиланишлари мунтазам чиқиб туради, аммо дунё бўйлаб турли босқичма-босқич тарқатилади. Шу боис, шошилганлар турли манбалардан прошивка файлини кўчириб олиб, мустақил ўрнатишни маъқул кўришади.

ЎҚИНГ: Xiaomi амаллади: оммабоп смартфонларга Android 10 прошивкаси кела бошлади!

Igeekphone нашри эса уларга енгиллик яратиш мақсадида катта бир иш қилишди: Xiaomi ҳамда Redmi смартфонлари учун ишлаб чиқилган барча расмий MIUI 11 прошивкаларини бир жойга тўплашди.

Ушбу рўйхат жуда катта, чунки унга MIUI 11’гача расман янгиланадиган барча моделлардаги – глобал, хитойча ва ҳатто русча версиялардаги смартфонлар прошивкалари киритилган.

Жадвалнинг илк устунида смартфон модели, кейингисида – прошивканинг ҳолати (барқарор), учинчисида – тури (рекавери усулида ўрнатилиши), тўртинчисида – MIUI версияси, бешинчисида – унинг қайси Android талқинига таяниши, олтинчисида – юклаб олиш ҳаволаси ва ниҳоят сўнггисида – тегишли прошивка файлининг ҳажми кўрсатилган.

Расмий «прошивкалар хазинаси»га мана бу ҳавола орқали ўтиб, ўз смартфонингиз моделини топиб, унинг учун MIUI 11 прошивкасини кўчириб олишингиз мумкин. Бироқ смартфонга рекавери режимида прошивкани ўрнатиш бирмунча мураккаб жараён бўлиб, тажрибасиз фойдаланувчилар эплай олмасликлари мумкин. Шу боисдан прошивка файлини флешкага солиб олиб, смартфон билан бирга устага олиб борганингиз маъқулроқ.

ЎҚИНГ: MIUI 11 прошивкасида Redmi 10X 4G ва яна учта янги Redmi смартфони «топилди»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!