Тўртта моделдаги Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгаларига нохуш хабар бор

  •   DiMaX
  •  6051
  •  24.03.2020 11:45

Тўртта моделдаги Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгаларига нохуш хабар бор

Хитойдаги манбаларнинг ёзишича, Xiaomi компанияси MIUI 11 график қобиғининг ички бета-версияси устида ишлашни тўхтатган. Бу ҳақда унинг ўзи тегишли форумда маълум қилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi учта арзон смартфонига Android 10 тайёрлаяпти, яна бирига барқарор глобал прошивка тарқатяпти ҳам!

Бунинг сабабини компаниянинг ўзи очиқламаган, аммо иккита вариант бор. Бири – коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлса, иккинчи сабаб – Xiaomi ўз дастурчиларини навбатдаги – MIUI 12 прошивкаси устида ишлашга жалб этган бўлиши мумкин.

Нима бўлганда ҳам, бу ҳолат тўрт хил русумдаги смартфонлар прошивкалари янгиланишини кечиктиради. Булар қуйидагилардир:

  1. Xiaomi Mi 9 Pro;
  2. Xiaomi Mi 10;
  3. Xiaomi Mi 10 Pro;
  4. Xiaomi Redmi Note 8.

Эслатиб ўтамиз, яқинда биз ҳали тақдим этилмаган MIUI 12 прошивкаси ҳамда Android 11 тизимигача янгиланувчи Xiaomi смартфонларининг иккита рўйхатини эълон қилганмиз. Шунингдек, компания аллақачон ўз смартфонлари эгаларини MIUI 12 тестига таклиф этяпти.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларининг расмий прошивкалари «хазинаси»га марҳамат!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!